Голиблар — узбекистон

Голиблар — узбекистон
Кувончга шерик булиш ва хамдардлик хаётда жуда мухим ва инсонларни бирлаштира оладиган куч, менимча.
Якка спорт турларида муваффакият козониш имконияти купрок, умуман уша спорт турларидаги муваффакиятларимиз салмоклирок булса-да, негадир эътибор барибир жамоавий спорт уйинларига тортаверади хаммамизни. Бир ярим йил мукаддам бундан кам булмаган онларни такдим этган боксчи укаларимизнинг хизматлари бош устига, аммо барибир, футбол бошкача.
Нега биласизми?
Мен хам бу хакида куп уйламасдим, аммо футболчиларимизнинг финалдан кейин галабани кандай нишонлаётганликларини куриб, барчасини тушунгандек булдим. Футболда юкорида тилга олинган шериклик бор. Муваффакиятдаги шериклик. Тасаввур килинг, сиз футболчисиз ва чемпион булдингиз – атрофингизда худди сиз каби футболчи ва чемпион булган шерикларингиз булади. Улар хам худди сиз уйлаган нарсаларни уйлаяпти, уларнинг шу тобдаги хис туйгулари сизники билан айни – шундай инсонларнинг куп булиши ва улар билан бирга бу туйгуларни бахам куриш – ажойиб. Хамма бир муваффакиятли инсон атрофида тупланмайди, аксинча бу муваффакиятларнинг барчаси биргаликдаги мехнат натижасида юзага келганини хамма билиб туради.
Инсон уз муваффакияти майдондаги шеригига хам богликлигини хис килади. Унинг самарали харакати сенга галаба олиб келади, сенинг голинг туфайли, у хам медаль такади, зур-а?
Менга инвидилуаллик гоясидан кура, жамоавийлик купрок ёкади. Кахрамонлик нима? Холливуд фильмларини куринг. Кахрамон каршисида пайдо булган кийинчиликларни мардонавор енгиб утади ва маррага етиб келади. Китобларни укинг. Камбагаллар кварталида тугилиб, туфли тозалаб, майда-чуйда сотиб катта булган етимнинг ишбилармон миллиардерга айланиб колиш хикояси. Эсладингиз-а? Инсон такдир факат ва факат узига боглик экани хакидаги сафсатани исботловчи юзлаб вокеа. Манови ёки анови ишларни амалга оширасиз ва сиз голибсиз. Лекин атрофда буни амалга ошира олмаган ёки ошириб-да, омадсизликка учраганлар хакида лом-мим йук. Омадсизми улар?
Бир неча йил олдин АКШда югуриш буйича мусобака утказилди. Кандайдир хайрия тадбири эди. Турли мамлакатлардан ташриф буюрган ун икки хаваскор якин масофага пойгада иштирок этдилар.
Масофанинг ярмига келганда, пойгачилардан бири кутилмаганда кокилиб тушади. Эхтиётсизликдир сабаби. Пойга давом этяпти. Колган ун бри катнашчи бор-ку, тугрими?
Аммо сафнинг энг олдида бораётган бир киз ортга кайтади, йикилган йигитнинг кулидан тутади.
Томошабин хайрон. Йигит оёгини ерга боса олмасди. Икки кадам куйиб, яна утиби олади. Кейинги иштирокчи келиб, йигитнинг елкасидан тутади. Учинчиси олдинга етаклай бошлайди. Томошабин хайрон. Нима буляпти? Кахрамонлик гояси нима булади?
Ун бир иштирокчи шикастланган ун иккинчи шеригини (шерикмиди улар?) етаклаганча, манзил томон кетаётганди. Кимнинг голиб булиши хакидаги асосий савол уртадан кутарилди. Хар йили янгиланадиган турнир рекорди бу сафар собит колиши хакида хеч ким уйламай куйди. Уларни манзилдан факат вакт ажратиб турарди холос. Шуниси аникки, уша вакт албатта утади ва пойгачилар манзилга етиб келадилар. Биргаликда! Хаммаси!
Томошабинга кизикми бу? Кизик экан. Негадир деярли хамма урнидан туриб олган, гурухнинг манзилга етиб келишини кутарди. Аслида нима максадда йигилганликлари, аммо бутунлай бошка манзаранинг гувохи булаётганликлари энди уларни мутлако кизиктирмас, жараённинг узи барчага завк багишларди.
Ёшлар бир амаллаб манзилга етиб келишди. Хеч ким секундомерга карамади. Хеч ким кахрамон булмади. Омадсиз йук, Маглуб хам йук. Кахрамон йук. Лекин барча уларни тухтовсиз олкишларди. Голиблар бор эди. Уша куни бу атама урфга кирди. Бутун умри давомида уша кахрамонлик мафкурасида улгайган инсон узини узи кашф килди. Аслида нима кераклигини тулик англаб етди. Ракобат деганда ривожланишнинг олий тафаккурини тушунадиган халк энди, муваффакият калити аслида бутунлай бошка горда эканини тушунди.
Жамоавий спорт турдаги галабалар менга доим уша вокеани эслатиб юборади. Айникса, терма жамоа микёсида булса… Бундай галабалар биз хам биргаликда бирор ишни муваффакиятли якунга етказа олишимизни, биз хам бирлаша олишимизни, кулимиздан нимадир келишини исботлагандек булаверади доим. Барчани табриклайман.
Кахрамон Асланов
Комментарии 0