Иибб фохишахоналар ташкил этганлик учун турар-жойларни мусодара килиш холатларига изох берди — узбекистон

Иибб фохишахоналар ташкил этганлик учун турар-жойларни мусодара килиш холатларига изох берди — узбекистон

Иибб фохишахоналар ташкил этганлик учун турар-жойларни мусодара килиш холатларига изох берди — узбекистон

Тошкент ИИББ ва прокуратураси вакиллари фохишабозлик ва одам савдосини ташкил этиш учун фойдаланилган квартира ва уйларни давлат фойдасига мусодара килиш буйича ишларга тушунтириш берди. Мазкур муаммога Kommersant. uz эътибор каратиб, 18 июль куни ушбу масалага багишланган маколани чоп этган эди.
Утган пайшанба куни булиб утган брифингда ИИББ бошлиги уринбосари, Тергов бошкармаси бошлиги Дониёр Тошхужаев жорий йил бошидан буён Тошкентда 400 га якин фохишабозлик ва кушмачилик ташкил этилган холатлар аниклангани, уларнинг жуда кам кисмидагина мол-мулк мусодарага тортилганини маълум килди.
«Аникланган хар бир холат буйича квартира ва уйларга бордик. Агарда у ерда фаол равишда фохишахона ташкил этишга харакат килинган булса, биз текширамиз ва карор кабул килишни мол-мулкни мусодара килиш хакидаги масалани хал этувчи судларга колдирамиз», — деди у.
Мол-мулкидан махрум булган фукароларнинг сузларига кура, улар турар-жойлари жиноий жараён воситаси булгани тугрисида огохлантирилмаган. Бунга изох берган Дониёр Тошхужаев агарда турар-жой эгаси жиноят иштирокчиси булмаса, унинг турар-жойи эса жиноят куроли деб топилса, уни сурок килиш ёки унинг жараёнда иштирок этиши шарт булмайди. Унинг алокадорлиги тасдикланган такдирда, квартира эгаси гумондор сифатида жалб этилади.
Шундай далиллар борки, айнан фохишабозлик ёки одам савдосини ташкил этиш максадида уйлар курилган ёки квартиралар таъмирланган, дея маълум килди ИИББ рахбарияти вакили.
Мол-мулкни мусодара килиш тугрисидаги карор жиноятнинг огирлигига боглик, деди Дониёр Тошхужаев. «Агарда фохишабозлик ташкил этилган булса, турар-жой эгасига кайтарилиши мумкин. Агар бу жой одам савдоси учун булса, мол-мулк 100 фоизлик эхтимол билан давлат фойдасига мусодара килинади».
Тошкент прокуратураси булим бошлиги уринбосари Муроджон Содиковнинг таъкидлашича, фохишахона ташкил этишда айбдор шахслар мусодара килинган мол-мулк эгасига унинг тергов жараёнида бахоланган кийматида тулашга мажбур.
«Мол-мулк давлат фойдасига мусодара килинса, тергов унинг кийматини бахолайди. Шундан сунг фукаролик ишлари буйича суд айбдорга мол-мулкнинг жиноятга алокадор булмаган эгасига мазкур маблагни тулаш мажбуриятини юклайди», — дея тушунтириш берди у.
Турар-жойни ижарага бериш ёки олиш хакидаги шартноманинг тузилгани судда уй эгаларининг хаклигини исботлаш имкониятларини оширади, кайд этилди брифингда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.