Иккинчи тошкент туйтепа узбекистоннинг биринчи аклли шахри булади — узбекистон

Иккинчи тошкент. туйтепа узбекистоннинг биринчи аклли шахри булади — узбекистон

Тошкент вилояти маъмурий маркази хисобланган Туйтепа шахри Узбекистондаги биринчи «аклли» шахар булади. Шахарни кайта куриш лойихаси жанубий кореялик мутахассислар билан биргаликда ишлаб чикилмокда, дея хабар берди «Узбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастури.
Пойтахт вилоятига сафар уюштирган Президент Шавкат Мирзиёев жума куни Туйтепанинг бош режаси билан танишди. «Иккинчи Тошкент… Шахарнинг айрим жойлари хатто иккинчи Венеция каби куринади», — дейилади репортажда.
Аввал Тошкент вилояти узининг маъмурий марказига эга эмас эди. Йил бошида пойтахт вилояти хокимияти Тошкент шахридан Туйтепага кучирилди.
«Лойихада янги технологиялар, эко-шахар тизими ва Узбекистон анъаналари хисобга олинган. Шу билан бирга, хар бир янги курилаётган шахарда мавжуд булиши шарт булган янгиликлар жорий этилган. Шахар Узбекистондаги биринчи „аклли шахар“ булади», — деди Узбекистон Давлат архитектура ва курилиш кумитаси раиси маслахатчиси Алекс Ким Тайхюн.
Шахарда маъмурий бинолар, замонавий ва кулай турар жойлар, бизнес марказлар, мехмонхоналар, спорт мажмуалари, ёшлар ижодиёт маркази, кутубхона, мактаблар, куп тармокли шифохона бунёд этилади.
Истирохат боглари, боглар, майдонлар, пиёдалар ва велосипедчилар учун хиёбонлар ташкил этиш кузда тутилган. Самарали жамоат транспорти тизимини жорий этиш режалаштирилган.
Туйтепа марказ оркали сунъий анхор окиб утади, унинг ёкаси буйлаб йул ёткизилиб, кафе, дукон ва бошка объектлар очилади.
Тошкент ва Туйтепани тезюрар автомобиль йули боглайди. Унинг четида турли объектлар курилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.