Импорт килинувчи гушт ва ун акциз солигидан озод этилди — узбекистон

Импорт килинувчи гушт ва ун акциз солигидан озод этилди — узбекистон
1 сентябрдан бошлаб Узбекистон худудига олиб кирилувчи гушт ва гушт махсулотлари, парранда ёги, чучка ёги, бугдой уни ва жониворларни озиклантириш учун мулжалланган бугдой махсулотлари акциз солигига тортилмайди. Бу Узбекистон Президентининг 15 августдаги ташки иктисодий фаолиятни тартибга солиш тугрисидаги карорида кузда тутилган, деб хабар килди Ташки савдо вазирлиги (ТСВ) «Газета. uz»га.
Худди шу санадан бошлаб сарёг, соя ва кунгабокар ёглари, уруг махсулотлари (картошка, бугдой, меслин, жавдар, арпа, жухори, гречиха, соя, зигир, кунгабокар ва бошкалар), жавдар уни, каттик бугдой ёрмаси ва дагал майдаланган уни, шакаркамиш шакари, какао донлари, фармацевтикада фойдаланилувчи хом ашё хамда жониворларни озиклантириш учун айрим махсулотлар учун ноль фоизли божхона божи кулланилади.
1 сентябрдан бошлаб айрим махсулот турлари учун божхона туловлари ставкалари камайтирилади. Йирик шохли кора моллар, чучка гуштлари, чучка ёги, парранда ёги ва бошка гушт махсулотлари, кофе, бугдой уни ва шакаркамиш шакари шулар жумласидан. Шунингдек, кунгабокар ёги, шакаркамиш шакари ва кофе учун акциз солиги микдори хам туширилади.
ТСВдан кайд этилишича, истеъмол товарлари ишлаб чикарувчилари учун хом ашё ва материалларга божхона туловларининг камайтирилиши миллий ишлаб чикарувчиларни ишлаб чикараётган махсулотлари таннархини камайтиришлари ва ракобатбардошликни оширишларига рагбатлантириши лозим. Бундан ташкари, бу ички истеъмол бозорида нархлар усишини чеклаши зарур.
Комментарии 0