Интизомни бузган жар бош мураббийи терма жамоадан четлатилди — узбекистон

Интизомни бузган жар бош мураббийи терма жамоадан четлатилди — узбекистон
Жанубий Африка Республикаси терма жамоасининг бош мураббийи Эфраим Машаба мамлакат футбол федерацияси карорига кура терма жамоада ишлашдан четлатилди.
Бунга сабаб сифатида, «интизомни бузганлик» айби курсатилди.
12 ноябрь куни ЖАР уз майдонида, ЖЧ-2018 саралаши доирасида Сенегал термасини кабул килиб, 2:1 хисобида галаба козонган эди. Уйиндан сунг Машаба матбуот анжуманига 1 соат кечикиб келди ва федерация рахбарияти шаънига танкидий гапларни ёгдирди. Катта эхтимол билан шу вокеа уни терма жамоадан четлатилишига сабаб булган.
Айни пайтда ЖАР ЖЧ-2018 саралашининг гурух боскичида 4 очко жамгариб, Буркина Фасо билан пешкадам булиб турибди. 15 ноябрь куни терма жамоа Мозамбик билан уртоклик уйинини утказади. Унда жамоани Машабанинг ёрдамчиси Оуэн да Гама бошкариб боради.
Комментарии 0