Ижтимоий фикр ахоли орасида диний экстремизмни мамлакат учун тахдид дегувчилар бироз озайди — узбекистон

Ижтимоий фикр: ахоли орасида диний экстремизмни мамлакат учун тахдид дегувчилар бироз озайди — узбекистон
Узбекистон ахолисининг 64,1 фоизи диний экстремизмни мамлакат учун энг катта тахдид, деб хисоблайди. «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини урганиш марказига кура, Узбекистон учун энг катта хавфга оид олдин утказилган тадкикотлар натижаларига киёслаганда, диний экстремизм хакидаги хавотир 2017 йилда 64,1 фоизгача пасайган.
«Ижтимоий фикр» эълон килган маълумотларни эълон килган РИА Новостига кура, 2015 ва 2016 йилларда худди шу мавзуда утказилган суровномаларда мос равишда 80 ва 85 фоиз иштирокчилар диний экстремизмни энг катта хавф деб бахолашган.
Диний экстремизмни энг катта хавф деб хисоблайдиганлар асосан Наманган ва Фаргона вилоятларида – 86,7 ва 78,7 фоиз.
Суров натижаларига кура, Узбекистон учун энг катта хавфлар «учлиги»дан коррупция ва порахурлик (62,4%), ижтимоий сохадаги муаммолар — ишсизлик, нархлар, турмуш даражаси (56,2%) жой олган. Жиноятчилик ва гиёхвандликнинг ошиши суровда иштирок этганларнинг 35,9 фоизини ташвишга солади.
Хабарда айтилишича, суров Узбекистондаги барча вилоятларда, Коракалпогистон хамда Тошкент шахрида утказилган. Унда 1,1 киши катнашган, улардан 41%и эркаклар ва 59%и аёллар, шахар ахолиси 51%, кишлок ахолиси 49%. Суровда 18 ёшдан бошлаб турли ёш тоифалари вакиллари иштирок этган.
Комментарии 0