Йтх мотогурухи тошкент кучаларида патруллик килишни бошлади — узбекистон

Йтх мотогурухи тошкент кучаларида патруллик килишни бошлади — узбекистон
Тошкентда йул патруль хизматининг тажрибавий мотогурухи тузилди, деб хабар берди Тошкент шахар ИИБ сайти. У Узбекистон Президентининг «Йул харакати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тугрисида»ги карори ижросини таъминлаш максадида ташкил этилди.
Ушбу гурухга йуллар ва кучаларнинг харакатланиш кийин булган катнов кисмларида, одамлар гавжум жойларда йул харакати хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган.
Мотоциклнинг автомобилга кура манёвр килиши осонрок, габаритлари хам ихчамрок булганлиги учун ЙПХ ходими мотоциклда керакли жойга тезрок етиб кела олади, деб аниклик киритди шахар ИИБда.
Бу айникса тирбандликлар хосил булган, йул-транспорт ходисалари ёки серкатнов чоррахада светофор ишламаётган пайтда кул келади.
Мотогурухга «А» тоифали хайдовчилик гувохномасига ва мотоцикл хайдаш тажрибасига эга ходимлар танлаб олинди. Бошкариш малакасини ошириш буйича машгулотлар махсус автодромларда утказилди. Машгулотлар тугагач 16 август кунидан ЙПХ ходимлари Honda русумли ва POLICE ёзуви булган мотоциклларда шахар кучалари буйлаб патруллик килишни бошлади.
Агар тажриба узини окласа, ЙПХ мотогурух ходимлари доимий тарзда Тошкент йулларида харакат хавфсизлигини таъминлайди. Айни тажриба Самарканд ва Хоразм вилоятларида хам утказилмокда.
Комментарии 0