Кашкадарда уч туман ва бир шахар хокими алмашди — узбекистон

Кашкадарёда уч туман ва бир шахар хокими алмашди — узбекистон
Кашкадарёга сафар килган президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Карши шахрида вилоят ва туманлар хокимлари, секторлар рахбарлари иштирокида йигилиш булиб утди. Йигилишда бир катор худудлардаги хокимлар алмашди.
Камаши тумани хокими Фахриддин Омонович Дустмуродов урнига Шерали Санаев янги рахбар этиб тайинланган. Санаев шу кунгача Бекобод тумани прокурори сифатида ишлаб келаётганди.
Яккабог тумани хокими Жахонгир Абдужалилович Бобоев хам лавозимдан озод этилиб, унинг урнига Кашкадарё вилояти урмон хужалиги бошкармаси бошлиги Шомурод Донаев янги хоким этиб тайинланган.
Косон тумани хокими Бахтиёр Эшитемирович Ражабов ишдан олиниб, унинг урнига Кашкадарё вилоят кишлок хужалиги бошкармаси бошлиги Асрор Бойкораев янги рахбар булган.
Шахрисабз шахри хокими Исмат Нусратович Нусуров хам ишдан олиниб, унинг урнига «Узсаноаткурилишбанки» бошкарма бошлиги уринбосари Тулкин Каримов янги хоким сифатида иш бошлаган.
Президент шунингдек Ички ишлар вазири билан Бошпрокурорга сектор рахбарларини иш жойини кайта куриб чикиш буйича топширик берди.
Комментарии 0