Корининг одоблари — узбекистон

Корининг одоблари — узбекистон
Каломуллохни дилига жо килганлар оддий мусулмонлардан маънавий юксаклиги билан ажралиб туриши лозим. Кори шакл-шамойили ва феъл-атвори юкори савияда булиши, викорли, огир, сокин, сабр-бардошли булиши керак. Куръони карим буйрукларига амал килиб, унда такикланган ишлардан узини узок олиб юриши зарур. Шунингдек, Куръон тахсилини олишда тусик буладиган бекорчи нарсалардан йирок булиши, Куронни ёдлаб, уни калбига жо килиш учун калбини турли ёмон хислатлардан поклаши лозим. Зеро, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам Нуъмон ибн Башир розияллоху анхудан ривоят килинган хадисда: “Албатта, жасадда бир парча гушт бор. Качон у салохиятли булса, жасаднинг барчаси салохиятли булади. Качон бузилса, жасаднинг барчаси бузилади. Огох булинг, у калбдир”, – дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Кори улуг ва олий хислатларни узида мужассам этиши , Куръонни улугаши, барча кайтарилган ишлардан узини тийиши, ёмон одатлардан сакланиши, олийжаноб булиши унинг шарафини оширади.
Умар ибн Хаттоб розияллоху анху бундай деганлар: “Эй корилар жамоаси! Бошингизни кутаринг! Сизларнинг йулингиз равшан булди. Яхшиликларга шошинг…!”.
Уламоларимиз Куръони карим кироатининг одоблари хакидаги барча далил ва мулохазаларни урганиб чикканларидан кейин хулоса килиб, корининг одобларини куйидагича тартибда келтирадилар: 1. Куръони каримни кироат килувчи тахоратли булиши лозим; 2. Куръони каримни кироат килувчи одоб-ахлокда намуна булиши керак; 3. Куръони каримни кироат килувчи чукка тушиб, тавозе билан утириши даркор; 4. Куръони каримни кироат килувчи чордана куриб, ёнбошлаб ёки мутакаббирона утирмаслиги зарур; 5. Куръони каримни кироат килувчи учун энг афзал холат тик турган холида намозда ва масжидда укимокдир; 6. Куръони каримни кироат килувчи узининг мухим фарз ишларини ташламаслиги керак. Ишдан бушаганда кироат килади; 7. Куръони каримни кироат килувчи учун кироат купайиб, жисмига зарар етказадиган булмаслиги лозим; 8. Куръони каримни кироат килувчи ута шошилиб, тартил ва тажвидни бузмаслиги шарт. Тиловатдан вактни кизганиб ёки бошка сабаблар билан шошилиб укимаслик мухим саналади; 9. Куръони каримни кироат килувчи оддий киши булса, хар куни бир порадан укиб, бир ойда бир марта хатм килиб туриши макбул; 10. Куръони каримни кироат килувчи кироатни куп килмокчи булса, уч кундан кам булмаслиги керак; 11. Куръони каримни кироат килувчи хатм килганидан кейин Аллох таолога дуо килиши маргуб; 12. Куръони каримни кироат килувчи имкони борича тиловатни чиройли килишга харакат килиши мустахаб; 13. Куръони каримни кироат килувчи кироатни ичида килмоги мустахаб. Бу узига эшитиладиган кироатдир; 14. Куръони каримни кироат килувчи баъзи максадлар учун овозини баланд килиб кироат килса хам жоиз; 15. Куръони каримни кироат килувчининг Мусхафи булса, уша Мусхаф каровсиз колмаслиги учун хар куни маълум оятларни булса хам, унга караб укиб турмоги лозим; 16. Куръони каримни кироат килувчи доимо узи укиётган калом башарнинг эмас, Аллох таолонинг каломи эканини ва У зотнинг улуглигини хис килиб турмоги лозим; 17. Тиловатга киришишдан олдин аклни машгул киладиган турли омиллардан зехнни холи килиш керак; 18. Хар гал тиловатга киришиш олдидан Аллох таолодан уни осон килишини чин дилдан сураш, У зотдан доимо гайрат, куч-кувват ва имкониятлар тилаб дуо — илтижода булиш зарур хисобланади. Зотан, Аллохдан узга хеч кимдан кувват ва ёрдам кутилмайди; 19. Шу уринда оддий матнни эмас, балки буюк илохий Китоб, лафзи хам, маъноси хам Аллох томонидан булган, У Зотнинг кадим каломи булмиш Куръони каримни, илохий вахийни укиётганини унутмаслик, бу хакикатни доимо хис килиб туриш даркор; 20. Бу йулда тугри ният билан килинган хар бир харакат ва машгулот ибодат хисобланишини доимо ёдда тутиш керак.
Тошкент ислом институти талабаси Тожиддинов Абдуссомад
Комментарии 0