Маълумотлар узатиш тармоклари хизматини курсатиш коидалари янгиланмокда — узбекистон

Маълумотлар узатиш тармоклари хизматини курсатиш коидалари янгиланмокда — узбекистон
Маълумотлар узатиш тармоклари, жумладан, интернет-хизматларини курсатиш коидаларига долзарблик ва жорий конунчиликка мослик нуктаи назаридан узгартиришлар киритилади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг узгаришлар тугрисидаги карори лойихаси мухокама учун Узбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон килинди.
Амалдаги коидалар 2004 йилда кабул килинган эди. Хужжатдаги асосий узгаришлардан бири абонент ва хизматлар фойдаланувчиси тушунчаларининг ажратилгани булди. Телекоммуникация оператори ёки провайдери билан шартнома тузувчи телекоммуникация хизматлари фойдаланувчиси абонент деб хисобланади.
Карор лойихасида оператор, провайдер ва абонент уртасидаги шартнома хам ёзма, хам электрон шаклда тузилиши мумкинлигига аниклик киритилди.
Оператор ва провайдерларга куну тун бепул ва пулли хизматларни курсатиш учун Ахборот-маълумотнома хизмати тизимига эга булиш мажбуриятини жорий этиш режалаштирилган.
Хужжат лойихасида абонент (мижоз ёки ташриф буюрувчи)га маълумотлар етказиш тармокларидан бепул ёки пулли (лицензия асосида) фойдаланиш факатгина фойдаланувчи шахси идентификация килинган (телефон раками ёки паспорт маълумотлари буйича) ва фойдаланилаётган веб-ресурслар хисобга олинган шароитдагина маълумотлар уч ой давомида сакланган холда амалга оширилиши кузда тутилган.
Комментарии 0