Марказийда реконструкция ишлари бошланди фото — узбекистон
“марказий”да реконструкция ишлари бошланди + фото — узбекистон
Узингизга маълум, “Насаф” жамоаси уй учрашувларини Карши шахридаги “Марказий” стадионда утказади. Мазкур Стадион 2006 йили фойдаланишга топширилган булиб, хозирги кунда кенг куламли реконструкция ишлари бошланди.
Cузимиз бошида шуни эслатиб утамизки, бу кенг камровли реконструкция ишларининг асосий ташаббускори – Узбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И. А.Каримов буладилар. У киши шу йили ёзда “Марказий” стадионга ташриф буюриб, бу хакда курсатма берган эдилар.
Реконструкция ишлари боскичма-боскич олиб борилади. Дастлаб футбол майдони ва томошабинлар учун уриндиклар янгиланиб, кушимча секторлар барпо этилади. Стадион секторлари узра айвонлар – томошабинларни куёш тафти ва ёгингарчиликлардан асрайдиган килиб, ярим ёпик куринишида барпо этилади.
Реконструкция ишларининг футбол майдонидан бошлангани, янги чимнинг ривожланишига купрок вакт талаб килинганидадир. Шуниси диккатга сазоворки, “Марказий”да бошланган реконструкция ишларининг хажми жуда катта булиб, ишлар келаси йилги бахор фаслида тугалланиши назарда тутилган.
Стадион секторларидаги реконструкция режасига кура, асосий эътибор футбол ишкибозлари учун купрок кулайликлар яратиш билан бирга уларнинг хавфсизлигига купрок эътибор берилади. Шунингдек реконструкция давомида Стадион худудида бир неча кушимча бино ва иншоотлар хам курилади.
Шу кеча кундузда “Марказий”даги майдон чими хашар йули билан, Спутник кургонида жойлашган ёшлар кароргохидаги иккинчи майдонга кучирилмокда. Энди ёшлар кароргохида хам иккита футбол майдони булади. Бу ташаббус “Насаф” ПФК бош менеджери – Ш. С.Ярулинга тегишлидир.
Ушбу хашарда бир гурух “Насаф” жамоасининг фаол мухлислари хам иштирок этишди. Куйидаги суратларда булар акс эттирилган.
Уз-узидан савол тугилади? “Насаф” жамоаси бу йилги чемпионатнинг колган учрашувларини каерда утказади? Хозирча колган учрашувлар “Геолог” стадионида утказилиши режалаштирилмокда. Бунга якин кунларда аниклик киритилади.
Сардор Нуров олган суратлар
Комментарии 0