Мессенжер контенти божхонада ушланиб колишга сабаб булди — узбекистон

Мессенжер контенти божхонада ушланиб колишга сабаб булди — узбекистон

Мессенжер контенти божхонада ушланиб колишга сабаб булди — узбекистон

Давлат божхона кумитасининг Тошкент шахар бошкармаси ахборот хизмати смартфонларида Узбекистон худудига олиб кириш такикланган фото ва видеофайллар мавжуд булгани учун кулга олинган фукаролар тугрисида хабар килди.
Ушбу файллар смартфонларнинг «Telegram» деб номланган папкасида саклангани аникланди. Бошкарма хабарида такикланган материалларни ноконуний равишда олиб киришга уринган смартфон эгаларини «телеграмчилар» деб аталган.
Ана шундай холатлардан бирида «Келес» темир йул чегара божхона пости ходимлари «Новосибирск-Тошкент» йуналиши буйича кириб келган поезд йуловчиси фукаро Ж. Жумаевда (маколадаги барча исм-шарифлар узгартирилган) йуловчи божхона декларациясида курсатилмаган ва огзаки суровда такдим килинмаган Samsung русумли уяли телефон борлиги аникланди. Телефоннинг «Telegram» номли папкасида 12дона бехаё мазмундаги видео ва 65 дона бехаё мазмундаги фото файллар хамда вахшийликни таргиб килувчи видео ролик борлиги маълум булди.
«Шунга ухшаш холатда «Москва-Тошкент» йуналиши буйича кириб келган фукаролар М. Узоков ва Б. Закировлар божхона назоратидан четлаб олиб утмокчи булган «Samsung» русумли уяли телефонларининг» Telegram» папкасида 84 дона бехаё мазмундаги видео файллар ва 255 дона фото суратлар борлиги маълум булди. Телефон эгалари кул телефонларига фото ва видеофайллар кандай килиб тушиб колганидан гуёки бехабар экан», — дейилади хабарда.
Мазкур холатлар юзасидан божхона органлари томонидан Узбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексининг 189- моддаси билан маъмурий иш юритилиб, куриб чикиш учун тегишли суд идораларига юборилди.
Божхона бошкармаси Президентнинг 1997 йил 10 октябрдаги фармонига мувофик Узбекистонга уруш, терроризм, зуравонлик, миллий ажратиш ва диний каршилик, расизм ва унинг турларини (антисемитизм, фашизм) таргиб этувчи хамда порнографик мазмундаги материалларни олиб кириш такикланганини эслатиб утади.
Узбекистон Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексига кура, порнографик, шунингдек зуравонликни ёки шафкатсизликни таргиб килувчи махсулотни олиб кириш, таркатиш, реклама килиш, намойиш этиш фукароларга энг кам иш хакининг 50 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 100 бараваридан 150 бараваригача микдорда жарима солишга сабаб булади.
Шундай харакатлар маъмурий жазо кулланилганидан кейин такроран содир этилса, у холда айбдор шахслар Узбекистон Республикасининг Жиноят кодексига мувофик, энг кам ойлик иш хакининг 400 бараваридан 600 бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади.
«Газета. uz» изохи: Кайд этиш жоизки, такикланган характердаги файллар мессенжерда турли каналлар ёки гурухларга аъзо булган хар бир фойдаланувчи смартфонига хаттоки унга мутлако кизик булмаса хам тушиб колиши мумкин. Аникрок айтадиган булсак, турли канал ва гурухларга фойдаланувчининг ижозатисиз аъзо килиб куйиш кенг таркалган. Шу боис созламалар оркали нотаниш шахсларнинг турли канал ва гурухларга аъзо килиб куйишини чеклаш максадга мувофик.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.