Миллий богда адиблар хибонини барпо этилади — узбекистон

Миллий богда адиблар хиёбонини барпо этилади — узбекистон
Алишер Навоий номидаги Узбекистон Миллий боги худудида Адиблар хиёбонини барпо этилади. Президент Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни шу хакдаги карорни имзолади.
Хиёбонга Хамид Олимжон, Гафур Гулом ва Зулфия хайкаллари кучирилади. Бундан ташкари, узбек миллий адабиётининг улкан намояндалари: Озод Шарафиддинов, Эркин Вохидов, Абдулла Орипов ва Мухаммад Юсуф хотирасига багишланган ёдгорлик мажмуаларини барпо этиш буйича ижодий танлов утказилади.
1991 йили Миллий бог худудида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий хайкали барпо этилган эди. Ушбу худудда 2007 йили Абдулла Каххор, 2010 йили Ойбек, 2013 йили Саид Ахмад ва Саида Зуннунова хотираларига багишлаб ёдгорлик мажмуалари урнатилди.
Шунингдек, бог худудида Узбекистон Ёзувчилар уюшмаси учун замонавий янги бино куриш назарда тутилган. Мазкур худудда жойлашган Узбекистон маданияти ва санъати кургазмаси биноси Ёзувчилар уюшмаси тасарруфига утказилиб, бу ерда доимий равишда китоблар кургазмалари ва такдимотлари, турли адабий-маърифий тадбирлар утказиладиган адабий марказ ташкил этилади.
Карор «Миллий богни халкимиз, авваламбор, ёшларимизнинг маданий-маърифий савиясини юксалтиришга хизмат киладиган» масканга айлантириш сингари максадларга йуналтирилган.
Комментарии 0