Мирзиевнинг рашидов юбилейига ташрифи учун жиззахликлар уйларига камалди — узбекистон

Мирзиёевнинг рашидов юбилейига ташрифи учун жиззахликлар уйларига “камалди” — узбекистон
6 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейи тадбирларида иштирок этиш учун Жиззахга келиши муносабати билан Каримов давридаги каби кучайтирилган хавфсизлик чоралари кулланилди. Шахарликларга уйларидан чикмаслик, эшик-дарвозаларни ёпик саклаш ва деразадан кучага карамаслик буюрилди. Шу куни шахардаги бозор ва дуконлар ёпиб куйилди. Шахар идораларидаги ходимларга хам офисдан чикмаслик буюрилди.
Рашидов юбилейи
Жиззахликлар етти ой тайёргарлик курган Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейининг асосий тадбирлари 6 ноябрь куни утказилди. Эрталаб Жиззахга етиб борган президент Мирзиёев Рашидов хайкалининг очилиш маросимида катнашди. Жиззах вилоят хокимлигидан олинган маълумотга кура, тадбирда Тошкентдан келган Сенат аъзолари, парламент депутатлари, хукумат вакиллари ва вилоятлардан келган мулозимлар хамда хорижлик мехмонлар иштирок этган.
УзА хабарига кура, Шароф Рашидов хайкалини Шавкат Мирзиёев ва Шароф Рашидовнинг кизи Сайёра Рашидова очган.
Шу куни Мирзиёев Рашидов юбилейи муносабати билан кайта куриб битказилган музейга хам бориб курди. Куннинг иккинчи ярмида Жиззах вилояти мусикали драма театрида Рашидов юбилейига багишланган хотира кечаси ва концерт дастури булиб утди.
Уйига “камалган” жиззахликлар
Шу куни эрталабдан Жиззах шахри “Жиззахлик” махалласидаги Шароф Рашидов тугилган ва хозирда унинг номи билан аталадиган кучада яшовчилар уйларидан чикмаслик борасида огохлантирилди. Бу хакда ушбу кучада яшовчи йигит Озодликка маълум килди.
“Эрталабдан икки киши уйимизга келди. Иккаласи хам харбий кийимда, лекин ёнида куроли йук эди. Улар “Бугун кучага умуман чикманглар, эшик ва дарвозаларни очик колдирманглар, хаммаси ёпик турсин. Деразаларни ёпиб куйинглар ва деразадан куча томонга умуман караманглар” дейишди. Хозир дарвозаларимиз кулфланган холда. Кучада милиция ходимларидан бошка хеч ким йук. Хамма уйида утирибди”, деди жиззахлик йигит.
Ишчилар хам офисига “камалди”
Жиззахдаги банклардан бирида ишловчи йигитнинг айтишича, 6 ноябрь куни банк ходимларига хам кучага чикмаслик буюрилган:
“Кеча мажлис килиб, обедларингизни уйдан олиб келинглар. Хеч ким офисдан ташкарига чикмасин, дейишди. Биргина бизнинг банкка эмас, шахардаги барча идораларга бугун хатто обед килиш учун хам офисдан чикмаслик айтилган. Хамма ишчилар офисдан чикмасдан утирибди”, деди 6 ноябрь соат 13:30ларда Озодлик билан сухбатлашган банк ходими.
Бозор, дукон, чойхоналар ёпилди
Шу куни Жиззахда бозор, чойхона ва дуконларнинг хаммаси ёпиб куйилди. Бу хакда Озодликка жиззахлик бошка бир манба маълум килди:
“Мен зарур ишим боис шахарга келгандим. Катта дехкон бозори ёпиб куйилган. Бозорда хеч ким йук. Марказдаги бирорта хам дукон ишламаяпти. Хатто овкатланиш учун бирор жой ишламаяпти. Чойхоналар хам ёпик”, деди жиззахлик манба.
Йулларга шлагбаум куйилди
Жиззахлик махалласида яшовчи бир кариянинг Озодлик билан сухбатда айтишича, махалладан чикиш йулларининг барчаси ёпиб куйилган:
“Мен бугун тишим огриётгани учун яширинча шахар поликлиникасига бориб келдим. Асосий кучаларимизнинг барчаси тусиб куйилган, мен айланма йуллар билан бориб келдим. Айрим кучаларга шлагбаум куйишган. Баъзиларида катта юк машинаси турибди. Бошкаларида темир панжаралар турганини курдим. Кучанинг тусилган жойида пост килишган, у ерда милиция ходимлари ва СНБ формасидаги одамлар турибди. Шахарда автобуслар хам ишламаяпти. Пиёда бориб, келдим. Энг ёмони, поликлиникага борсам, свет йук экан, шунинг учун ишламас экан. “Светни учириб, тежаб, Рашидов юбилейи тадбирларига ишлатишаяпти” дейишди. Уйда хам эрталаб свет йук эди, лекин хозир бор”, деди “Жиззахлик” махалласида яшовчи кария.
Юбилейга тайёргарлик
Рашидовнинг 100 йиллик юбилейи олдидан жиззахликлар уйларининг шиферларини тунукага алмаштириб, уни кизилга буяшга мажбурланди. Бельгиядан келтириб, кучаларга утказилган гул ва дарахтлар курий бошлагач, кучатларнинг хар бирига биттадан одам бириктирилди.
Президент Мирзиёев жорий йил 27 мартда Узбекистонда давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг юз йиллиги нишонлаш борасидаги карорни имзолаган эди. Ушбу карордан сунг Узбекистон Сенати Жиззах вилояти Жиззах туманини Шароф Рашидов туманига айлантириш тугрисидаги карорни тасдиклаган эди.
Шароф Рашидов
1917 йилда тугилган Шароф Рашидов 1959-1983 йилларда, яъни 24 йил давомида Узбекистон ССР Коммунистик партияси марказий кумитасининг биринчи котиби лавозимида ишлаб, республикани бошкарган. У 1983 йилда вафот этган.
Комментарии 0