Nba баскетболчиси жереми лин гарвард университетига 1 млн доллар хайрия килди — узбекистон

Nba баскетболчиси жереми лин гарвард университетига 1 млн доллар хайрия килди — узбекистон
Миллий баскетбол ассоциацияси (NBA)нинг Бруклин Нетс клуби химоячиси Жереми Лин Гарвард университетига 1 миллион доллар хайрия килди. Бу хакда, Associated Press’га таяниб, ТАСС хабар бермокда.
Хайрия маблаги университетнинг баскетбол аренасини реконструкция килиш хамда талабаларга моддий ёрдам бериш учун сарфланади.
Гарваддаги укишим давомида баскетбол майдончаси ва унинг ташкарисида муваффакиятли булишни ургандим. Бошка муносиб талабаларга хам шундай имкониятни такдим килмокчиман, – деди Лин.
Жереми Лин 2010 йилда Гарвард университетини иктисод йуналишида уртача 3,1 балл билан якунлади.
NBA’даги фаолияти давомида у Голден Стэйт, Нью-Йорк, Хьюстон, Лейкерс ва Шарлотт клублари шарафини химоя килган. 2016 йилнинг июль ойида эса у эркин агент макомида Бруклин сафига кушилди.
Комментарии 0