Охангарон ва янгийул вилоят буйсинувидаги шахар булади — узбекистон

Охангарон ва янгийул вилоят буйсинувидаги шахар булади — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 июль куни Тошкент вилояти маъмурий-худудий тузилмалари ва махаллий ижро хокимияти органлари фаолиятини такомиллаштириш тугрисидаги карорни имзолади.
Давлат рахбарининг худудга ташриф буюришидан бир кун аввал кабул килинган хужжат пойтахт вилоятининг иктисодий салохиятини ошириш, ахоли турмуш шароитларини яхшилаш ва шахарлардаги мухандислик-коммуникация инфратузилмаларида мавжуд булган тизимли муаммоларни хал этишга каратилган.
Карор билан Вазирлар Махкамасининг Уртачирчик туманидаги Туйтепа шахрига вилоятга буйсинувчи шахар макомини бериш ва уни Тошкент вилояти маъмурий маркази этиб тайинлаш тугрисидаги таклифлари тасдикланди.
Вилоятга буйсинувчи шахарлар руйхатига Охангарон ва Янгийул хам киритилди. Бундан ташкари, Зангиота тумани худудида Зангиота ва Тошкент туманлари ташкил этилади (улар 2010 йилда бирлаштирилган эди).
Ушбу карорлар парламент палаталари томонидан тасдикланиши лозим.
Вилоят хокимлигида молия, солик ва иктисодиёт органлари штат бирликларининг кискартирилиши эвазига 35 нафар штат бирлигига эга Туризмни ривожлантириш департаменти ташкил этилди. Бундан ташкари, хокимнинг туризмни ривожлантириш буйича уринбосари котибияти кушимча 5 та штат бирлиги билан кучайтирилди.
Кибрай, Зангиота, Янгийул, Чиноз ва Тошкент туманлари хокимиятларининг мева-сабзавот махсулотларини етиштириш, кайта ишлаш ва экспорт килиш буйича фаолияти бош вазир уринбосари, «Узавтосаноат» компанияси бошкаруви раиси уринбосари Улугбек Розукулов томонидан мувофиклаштирилади.
Хужжатда «Паркент» эркин иктисодий зонасини ташкил этиш буйича таклифлар тайёрланиши белгиланган.
Комментарии 0