Президент каршидаги ватанпарварлар богига ташриф буюрди — узбекистон

Президент каршидаги ватанпарварлар богига ташриф буюрди — узбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Каршида ташкил этилган «Ватанпарварлар» богига ташриф буюрди, дея хабар килди давлат рахбари матбуот хизмати.
Мазкур мажмуа президентнинг вилоятга аввалги сафари чогидаги топшириги асосида харбий-ватанпарварлик рухида реконструкция килинди.
7 гектар майдон ободонлаштирилиб, музей ва блиндаж курилди, Иккинчи жахон урушида иштирок этган узбекистонликлар хотираси абадийлаштирилди. Музей атрофида тарихий харбий техникалар жойлаштирилган.
Бог марказида Узбекистон харитасининг улкан макети барпо этилган. Унда хар бир худуднинг буюк сиймолари, кадимий обидалари, сервикор тоглари, бепоён кенгликларигача акс эттирилган.
Буларнинг барчаси ёшларнинг тарих хакидаги билимларини ошириб, мамлакатимиздан, аждодларимиздан, миллий армиямиздан гурурланиш туйгуларини кучайтиришга хизмат килади.
Богдаги сунъий кул, амфитеатр, ук отиш ва кояга чикиш жойлари ёшларнинг вактини мазмунли утказиш, саломатлигини мустахкамлашга ёрдам беради.
Президент богдаги шароитларни куздан кечирди, таълим муассасаларидаги «Жасорат» гурухлари аъзолари билан сухбатлашди.
«Бундай масканлар ёшларга халкимиз тарихи, маънавияти ва маданияти хакида яккол таассурот беради. Энди бундан самарали фойдаланиш, бу ерга ёшларни купрок олиб келиб, очик дарслар утказиш керак», — деди Шавкат Мирзиёев.
Узбекистоннинг Иккинчи жахон урушидаги галабага кушган хиссасини ёшларга етказиш, тинчлик-осойишталигимиз учун катта хизматлар килган ватандошларимиз хакида сузлаб бериш зарурлиги таъкидланди.
Фото
Комментарии 0