Президент кумир брикети ишлаб чикарувчи янги завод билан танишди — узбекистон

Президент кумир брикети ишлаб чикарувчи янги завод билан танишди — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Поп туманидаги «Узбекистон темир йуллари» акциядорлик жамиятига карашли Кумир брикети ишлаб чикариш заводига ташриф буюрди, деб хабар килди УзА.
Киймати 7 миллион доллар булган мазкур лойиха натижасида йилига 500 минг тонна кумир брикети ишлаб чикарилади. Корхонада 160 иш урни яратилди.
Президент брикет ишлаб чикариш жараёнини куздан кечирди. Махсулотнинг нархи, самарадорлиги билан кизикди. Заводда кумир кукуни замонавий технология асосида кайта ишланиб, куввати юкори моддалар билан бойитилади, хид ва зарарли газлардан тозаланади, ташиш учун кулай килиб кадокланади.
Завод махсулотларини мамлакат худудларига таркатиш пунктлари ташкил этиш, брикет ва уни ёкишга мос печларни ахолига етказиб бериш, бунинг учун имтиёзли кредитлар ажратиш кераклиги таъкидланди.
Бу ерда «Узкурилишматериаллари» акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилиши мулжалланган лойихалар такдимоти хам утказилди. Наманган вилоятида 2017?2018 йилларда курилиш материаллари ишлаб чикаришга 200 млн долларлик инвестиция йуналтирилмокда.
Поп туманида цемент, шифер, асбест кувурлар, бетон ва ярим синтетик мойлаш материаллари, Косонсой ва Янгикургон туманларида цемент, Наманган шахрида керамик плита ва сантехника махсулотлари, Поп, Туракургон, Уйчи, Янгикургон туманларида пишик гишт, Чуст туманида пардозлаш тошлари ишлаб чикаришни ташкил этиш лойихалари такдимоти утказилди.
Комментарии 0