Президент пойтахтнинг учтепа туманида курилатган технопаркка ташриф буюрди — узбекистон

Президент пойтахтнинг учтепа туманида курилаётган технопаркка ташриф буюрди — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Учтепа туманидаги собик «Сигнал» заводи таркибида ташкил этиладиган технопарк лойихаси билан танишди, деб хабар килди УзА.
Умумий майдони 5,1 гектар булган мазкур худудда бугун кенг куламли курилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмокда. Худудда бино ва иншоотлар, коммуникация тармоклари мавжуд булиб, турли лойихалар буйича ишлаб чикариш ускуналарини урнатиш, пардозлаш ва ишга тушириш муддати 2018 йилнинг биринчи чорагига белгиланган.
Бу ерда иш бошлайдиган кичик корхоналарда пластмасса махсулотлари, энергиятежамкор лампалар, трансформатор подстанциялари, тикув ва трикотаж махсулотлари, замонавий мебель каби махсулотлар ишлаб чикарилади. 17 корхонада 400 дан ортик иш урни яратилади.
Ташки иктисодий фаолият миллий банки томонидан Учтепа туманида 2017 йилда молиялаштириладиган лойихалар тугрисидаги маълумотлар узининг истикболли йуналишлари билан ажралиб турди. Тиббий хизматлар курсатиш, курилиш материаллари, кимё саноати, мебель, фармацевтика, чарм-пойабзал каби йуналишлардаги 70 га якин лойихада 1000 га якин иш урни яратилади. «Yurxas» МЧЖ томонидан сифатли ва жахон андозалари даражасидаги газлама ва матоларни буяш цехи ишга туширилади. 2017 йилнинг учинчи чорагида фойдаланишга топшириладиган корхонада 60 иш урни яратилади.
«Baykal-KMU» МЧЖ хам жорий йил якунига кадар уз фаолиятини бошлайди. Ер унумдорлигини ошириш учун «Байкал ЭМ-1» микробиологик угитлари ишлаб чикарадиган корхона махсулотларини Туркия, БАА, Хиндистон ва Покистонга экспорт килиши кутилмокда. «Avikon tex», «Urologic complex» масъулияти чекланган жамиятларида ахоли саломатлигини мустахкамлаш, турли касалликлар профилактикаси буйича тиббий хизматлар курсатилади.
«Ипотека-банк» иштирокида амалга оширилаётган лойихада мебель саноати учун декор когозлар ишлаб чикарилади. Хитой ва Туркиядан замонавий ускуналар олиб келиб урнатиладиган корхона 2018 йилда ишга туширилади. Бундан ташкари, банк иштирокида 1 минг 200 тонна балик махсулотларини кайта ишлаш йулга куйилади.
Йилига 148 тонна кувур ва 400 минг дона фитинг ишлаб чикаришга ихтисослашган «Art Dekor Group» МЧЖда 60 кишининг бандлиги таъминланади.
Давлат рахбари махсулот ишлаб чикаришдан олдин унга бозор топиш зарурлигини алохида таъкидлади.
Президентимизга 2017 йилда Учтепа туманининг саноат ва хизматлар сохасини ривожлантириш йуналишидаги инвестиция лойихалари тугрисида маълумот берилди. Маълумотларда соха йуналишлари, хизматлар тури, яратиладиган иш уринлари, ажратиладиган маблаглар микдори, ишлаб чикариладиган махсулотлар тури уз аксини топган.
Халк банки томонидан молиялаштирилаётган «Artikor» МЧЖ тикувчилик махсулотлари ишлаб чикаришга ихтисослашган. Йилига 150 минг дона махсулот ишлаб чикарадиган корхонада 60 киши ишга жойлашади.
Президентимиз мазкур лойихаларни янада такомиллаштириш, иш уринларини ошириш буйича мутасаддиларга тегишли курсатмалар берди.
Комментарии 0