Президент технопарк бунд этилувчи тошкент когози — узбекистон

Президент технопарк бунёд этилувчи тошкент когози — узбекистон

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахт буйлаб сафари жараёнида шанба куни Яшнобод туманидаги «Тошкент когози» масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди, деб хабар килди УзА.
«Тошкент когози» масъулияти чекланган жамиятининг умумий ер майдони 12 гектардан зиёд, бино ва иншоотлар майдони 4,5 гектар. Бу ерда ишлаб чикаришни ташкил этиш учун зарур инфратузилма, тайёр имконият мавжуд.
Президент бу ердаги имкониятлардан самарали фойдаланиш, завод биноларини ишбилармон ва тадбиркорларга имтиёзли асосда ижарага бериш, уларда экспортбоп махсулотлар ишлаб чикаришни йулга куйиш зарурлигини таъкидлади.
Шу ернинг узида Яшнобод туманида амалга ошириладиган ижтимоий-иктисодий лойихалар такдимоти утказилди.
Тижорат банклари кумагида туманда дори ва тиббиёт воситалари, махсус кийимлар, ёг ва ем махсулотлари, травертин ва мармар плиталар, сим урамлари ишлаб чикариш, кунгилочар масканлар, замонавий бозор ва хусусий клиника ташкил этиш режалаштирилган.
Давлат рахбари ушбу лойихалар билан танишиб, уларнинг хар бири буйича мутасаддиларга тегишли курсатмалар берди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.