Президент зафарободда нефтни кайта ишлаш мажмуаси курилишига тамал тошини куйди — узбекистон

Президент зафарободда нефтни кайта ишлаш мажмуаси курилишига тамал тошини куйди — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни Жиззах нефтни кайта ишлаш мажмуаси курилишига тамал тоши куйиш маросимида иштирок этди, деб хабар килди УзА.
Зафаробод туманининг «Чимкургон» кишлок фукаролар йигини худудидаги замонавий нефтни кайта ишлаш комплексининг киймати 2,2 миллиард доллар булиб, лойиха йилига 5 миллион тонна нефть хомашёсини кайта ишлаш имконини беради.
Президентнинг Козогистон ва Россияга давлат ташрифларида олиб борилган самарали музокаралар натижасида мажмуа учун хомашё якинда барпо этиладиган нефть кувури оркали етказиб келинади. Бу энергия ресурсларини етказиш харажатларини кескин камайтиради ва лойиханинг иктисодий самарадорлигини оширади. Мажмуанинг географик жойлашуви ишлаб чикарилган махсулотни мамлакатнинг барча худудларига ва экспортга минимал харажатлар билан етказиш имкониятини таъминлайди.
Заводда углеводород хомашёсини чукур кайта ишлаш буйича энг замонавий, экологик ва энергетик жихатдан самарадор технологиялар урнатилади. Улар асосида жахон стандартларига жавоб берадиган мотор ва авиация ёкилгиси, бензол, мазут, битум ва бошка нефть махсулотлари ишлаб чикарилади.
Авиация керосини ишлаб чикариш микдорини ошириш хаво кемаларимизнинг парвоз географиясини сезиларли даражада кенгайтириш, етакчи хорижий авиакомпаниялар билан муваффакиятли хамкорлик оркали йуловчи ва юк самолётларининг транзит рейсларини ошириш билан бир каторда мамлакат авиация сохасини янада ривожлантириш имконини беради.
Мажмуанинг ишга туширилиши 2 мингдан зиёд, сохага алокадор ва хизмат курсатиш тармокларида кушимча 14 мингдан ортик кишининг бандлигини таъминлашга хизмат килади.
Комментарии 0