Президент жахон банки делегациясини кабул килди — узбекистон

Президент жахон банки делегациясини кабул килди — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 январь куни Жахон банки бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегацияни кабул килди, дея хабар берди давлат рахбари матбуот хизмати.
Ушбу нуфузли халкаро молиявий институт делегацияси таркибига Жахон банкининг вице-президенти Сирил Мюллер, минтакавий директори Лилия Бурунчук, ижрочи директори Вернер Грубер хамда банкнинг Узбекистондаги ваколатхонаси рахбари Хидеки Мори хам киритилган.
Давлат рахбари мехмонларни самимий кутлар экан, Узбекистон ва Жахон банки гурухи уртасидаги мамлакат иктисодиётининг турли тармокларида устувор инвестиция лойихаларини амалга оширишга каратилган шериклик изчил ривожланиб бораётганини алохида таъкидлади.
Утган йили Тошкент ва Нью-Йорк шахарларида банк рахбарияти билан булиб утган очик ва амалий учрашувлар узаро хамкорликни кенгайтириш, уни сифат жихатдан янги боскичга кутаришга хизмат килгани кайд этилди.
Узбекистон Республикаси Жахон банкига 1992 йилда аъзо булган. Узаро хамкорликнинг утган даврида умумий киймати 2,9 миллиард доллардан зиёд имтиёзли кредит маблаглари жалб килинган холда, 30 дан ортик лойиха амалга оширилди ва бу борадаги ишлар давом эттирилмокда.
Ангрен — Поп электрлаштирилган темир йул линиясининг курилиши, энергетика ва саноат объектларида замонавий ва энергиятежамкор технологияларни жорий этиш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, аграр тармок салохиятини ошириш, сув ресурсларини бошкариш ва сув таъминотини яхшилаш, шошилинч тиббий ёрдам тизимини модернизация килиш, таълим сохасини такомиллаштириш хамда мамлакатимизнинг деярли барча худудларини камраб олган бошка куплаб лойихалар шулар жумласидан.
Учрашувда 2017?2021 йилларга мулжалланган Харакатлар стратегиясига мувофик мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йуналишлари доирасидаги шерикликни янада кенгайтириш масалалари мухокама килинди.
Жахон банкининг узок муддатли молиявий ресурсларини жалб килган холда инвестиция лойихаларини сифатли ва уз вактида тайёрлаш, уларни самарали амалга ошириш масалаларига алохида эътибор каратилди.
Кишлок хужалиги, транспорт ва логистика, ижтимоий инфратузилма ва коммунал хужаликни модернизация килиш, молия секторини ривожлантириш, илгор технологиялар, давлат ва хусусий сектор шериклиги механизмларини жорий этиш, бизнесни куллаб-кувватлаш сохаларидаги лойихалар, тиббиёт ва таълимдаги дастурларни амалга ошириш хамкорликнинг устувор йуналишлари этиб белгиланган.
Жахон банки бош бошкарувчи директори Кристалина Георгиева Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий кабул учун миннатдорлик билдириб, Жахон банки президенти Жим Ёнг Кимнинг эзгу тилакларини етказди.
Жахон банки вакиллари Узбекистонга амалга оширилаётган, барча соха ва йуналишларни камраб олган ислохот ва узгаришларнинг янги боскичига юксак бахо бердилар. Буларнинг барчаси мамлакатнинг узок истикболга мулжалланган баркарор ижтимоий-иктисодий тараккиётига, ахоли фаровонлигини изчил оширишга мустахкам замин булаётгани таъкидланди.
Кристалина Георгиева Жахон банки устувор миллий ва минтакавий лойихаларни амалга ошириш доирасида Узбекистон билан кенг микёсли шерикликни янада кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.
Комментарии 0