Президент жст бош котибини кабул килди — узбекистон

Президент жст бош котибини кабул килди — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни Самарканд шахрида «Шарк тароналари» халкаро мусика фестивали ва «Жахон тамаддуни тарихида Марказий Осиё Ренессанси» халкаро анжуманида иштирок этиш учун мамлакатда булиб турган БМТ Жахон сайёхлик ташкилоти бош котиби Талеб Рифаини кабул килди. Бу хакда УзА хабар килди.
Давлат рахбари мехмонни кутлар экан, БМТнинг туризм сохасидаги ихтисослашган институти билан хамкорлик жадал ва самарали кечаётганини чукур мамнуният билан кайд этди.
Учрашувда туризм сохасидаги амалий хамкорликни янада мустахкамлашнинг истикболли йуналишлари мухокама килинди.
Талеб Рифаи Президент Шавкат Мирзиёевга самимий кабул учун чин дилдан миннатдорлик билдирди хамда Узбекистонда туризм сохасини иктисодиётнинг стратегик тармоги сифатида ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислохотларга юксак бахо берди.
Бош котиб Жахон сайёхлик ташкилоти Узбекистонда туризмни ривожлантиришга доир дастур ва лойихаларни фаол куллаб-кувватлаш ва уларда иштирок этишга тайёр эканини таъкидлади.
Комментарии 0