Рим папаси мьянмада рохинжа мусулмонларни билвосита химоя килди — узбекистон

Рим папаси мьянмада рохинжа мусулмонларни билвосита химоя килди — узбекистон

Рим папаси мьянмада рохинжа мусулмонларни билвосита химоя килди — узбекистон

Рим папаси Фрэнсис Мьянмага килган сафари пайтида сузлаган нуткида ахолини “хар бир этник гурух хукукларини химоя килишга” чакирди ва бу билан билвосита таъкибга учраган рохинжа мусулмонларини куллаб-кувватлашига шаъма килди.
Бирок Фрэнсис уз сузида рохинжа мусулмонлари, репрессия деган сузни ишлатгани йук.
-Диний узгачаликлар булиниш ва узаро ишонмаслик манбаси эмас, аксинча бирлаштирувчи омил, багрикенг ва доно давлат курилишининг асоси булиши лозим, — деди Рим папаси.
Фрэнсис 25 августда Мьянмада бошланган зуравонликлар ортидан рохинжа мусулмонларининг улдирилишига ва мамлакатдан кувиб чикарилишига карши эканини бир неча маротаба расман билдирган эди.
У халкаро хамжамиятни Мьянмадан Бангладешга кочишга мажбур булган 620 минг рохинжа мусулмон хукукларини химоя килишга чакирган.
Кушма Штатлар Мьянмада рохинжа мусулмонларга карши зуравонликларни “этник тозалаш”, деб бахолаган эди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.