Россиянинг туртта шахрида миграцион хисобга куйиш муддати кискаради — узбекистон

Россиянинг туртта шахрида миграцион хисобга куйиш муддати кискаради — узбекистон
Россияда футбол буйича FIFA 2017 конфедерациялар кубоги ва 2018 йилги жахон чемпионати утказиладиган даврда чет эл фукароларини миграцион хисобга куйиш тартибларига узгартиришлар киритилади.
Туртта шахар — Москва, Санкт-Петербург, Сочи ва Козонда 2017 йилнинг 1 июнидан 12 июлигача чет эл фукароларини миграцион хисобга куйиш муддати Россияга келган кунидан бошлаб бир суткагача кискартирилди. Худди шундай талаб 2018 йилнинг 25 майидан 25 июлигача Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Козон, Калининград, Нижний Новгород, Ростов-на-Дону, Самара, Саранск ва Сочида хам амалда булади.
Узбекистон ТИВ мамлакат фукароларига мазкур узгаришларни албатта хисобга олишларини тавсия килди. «Зеро уз вактида миграцион хисобга куймаслик маъмурий тартибларни бузганлик деб бахоланиши ва кейинчалик Россия худудига киришга чеклов куйилишига олиб келиши мумкин», — дейилади ТИВ хабарида.
Комментарии 0