Рузикул бердиев баага борадиган узбекистон мтж таркибини эълон килди — узбекистон

Рузикул бердиев баага борадиган узбекистон мтж таркибини эълон килди — узбекистон

Хабарингиз бор, шу йилнинг 1 октябрь куни Узбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Ахмаджонов БААга уюштирган расмий ташрифи давомида БАА Футбол Уюшмаси вице-президенти Абдулла Носир ал-Жунайбий билан узаро хамкорлик тугрисида меморандум имзолаган эди. Ана шу меморандум доирасида Узбекистон миллий терма жамоаси сафарда БАА миллий терма жамоасига карши уртоклик уйини утказиши борасида келишувга эришилганди.
14 ноябрь куни БААда булиб утадиган уртоклик уйинига миллий терма жамоани Рузикул Бердиев олиб бориши аввал маълум килинганди.
Мазкур уртоклик уйинига тайёргарликни миллий терма жамоа аъзолари 10 ноябрь куни Тошкентда бошлайди. Икки кун давомида пойтахтимизда машгулот утказган миллий терма жамоа футболчилари 12 ноябрь БААга жунаб кетишади.
Рузикул Бердиев БАА миллий терма жамоасига карши уртоклик уйинига айни пайтда уз позицияларида юртимизда энг кучли булиб турган 23 нафар футболчини жалб килди.
Кайд этиш жоизки, БААга карши уртоклик уйинида бош мураббий легионерлар хизматидан фойдаланмай, асосан ёш футболчиларни синовдан утказишга карор килган.
БААга карши уртоклик уйинига таклиф килинган футболчилар руйхати:
Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Санжар Кувватов (“Насаф”), Жавохир Илёсов (“Машъал”);
Химоячилар: Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Ислом Тухтахужаев (“Локомотив”), Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”), Акмал Шорахмедов (“Насаф”), Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Исломжон Кобилов (“Бунёдкор”), Акромжон Комилов (“Бунёдкор”), Шухрат Мухаммадиев (“Локомотив”);
Ярим химоячилар: Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Одилжон Хамробеков (“Насаф”), Жасур Яхшибоев (“Пахтакор”), Азизжон Ганиев (“Насаф”), Жавохир Сидиков (“Кукон-1912”), Достонбек Хамдамов (“Бунёдкор”), Азизбек Тургунбоев (“Навбахор”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Бахром Абдурахимов (“Насаф”);
Хужумчилар: Марат Бикмаев (“Локомотив”), Иван Нагаев (“Бухоро”).
Эслатиб утамиз, БАА миллий терма жамоасига карши уртоклик уйини 14 ноябрь куни Ал-Айн шахридаги “Халифа Бин Зайд” стадионида булиб утади. Учрашув Тошкент вакти билан соат 18:00да бошланади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.