Самарканд вилоят хокими лавозимидан озод килинди — узбекистон

Самарканд вилоят хокими лавозимидан озод килинди — узбекистон
Химмат Окбутаев Самарканд вилояти хокими лавозимидан озод килинди, деб хабар килди «Узбекистон» каналининг «Ахборот» дастури.
Душанба куни Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вазирлар Махкамасининг 2017 йил биринчи ярмида мамлакатни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунларига багишланган кенгайтирилган йигилишини утказди.
Давлат рахбари 10 июнда ташриф буюрган Самарканд вилоятидаги вазиятни танкид остига олди. Айрим рахбарларнинг локайдлиги ва харакатсизлиги окибатида вилоятда куплаб жиддий муаммолар йигилиб колди, дейилади репортажда.
Вилоят хокими, унинг уринбосарлари, шахар ва туман хокимлари, вилоят махкамалари рахбарлари уртасида якин алока ва конструктив муносабатларнинг йуклиги худудни ривожлантиришга салбий таъсир курсатмокда, дея кайд этилди курсатувда.
Шунингдек, вилоят хокимининг жамоатчилик ва рахбарлар фикри билан хисоблашмагани, бу эса халк учун мухим вазифаларни хал эта олмаслигига сабаб булгани айтиб утилди. Шу сабабли объектлар курилиши самарадорлиги таъминланмаган, инвестицион маблаглар етарлича узлаштирилмаган, махсулотлар ишлаб чикариш сохасида ташки бозорга чикишнинг уддасидан чикилмаган.
«Уз фаолиятида жиддий камчиликларга йул куйгани учун Химмат Окбутаев эгаллаб турган Самарканд вилояти хокими лавозимидан озод килинди», — дея хабар килинди репортажда.
Химмат Окбутаев 2016 йил декабридан вилоят хокими лавозимида фаолият курсатиб келаётган эди. У бош вазир уринбосари хамда кишлок ва сув хужалиги вазири лавозимига тайинланган Зойир Мирзаев урнини эгаллаган эди.
Комментарии 0