Шавкат мирзиев гурбангули бердимухамедовни тугилган куни билан табриклади — узбекистон
Шавкат мирзиёев гурбангули бердимухамедовни тугилган куни билан табриклади — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов билан телефон оркали мулокот килди, деб хабар килди УзА.
Давлат рахбари сухбат аввалида Туркманистон Президентини 60 йиллик юбилейи муносабати билан самимий муборакбод этди. Узбекистонда Туркманистон Президентини жахон микёсидаги буюк давлат ва сиёсат арбоби, катта хаётий тажрибага эга, умрини уз мамлакати фаровонлиги ва равнакига садокат билан хизмат килишга багишлаган фидойи рахбар сифатида яхши билиши таъкидланди.
Давлат рахбарлари шу йилнинг март ва май ойларида Туркманистонда утган олий даражадаги учрашувлар чогида эришилган келишувлар ва кабул килинган карорларни амалга оширишнинг амалий жихатларини мухокама килдилар. Барча даражадаги алокалар фаоллашиб, савдо-иктисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, маданий-гуманитар ва бошка сохалардаги кушма лойихалар самарали амалга оширилаётгани мамнуният билан кайд этилди.
Президентлар стратегик шерикликнинг юксак даражасига эришиш имконини берган якин ва самарали узаро хамкорлик буйича тупланган тажриба икки томонлама алокаларнинг мавжуд улкан салохиятини руёбга чикариш учун мустахкам асос булиб хизмат килаётганини таъкидладилар.
Томонлар минтакавий ва халкаро сиёсатнинг узларини кизиктирган долзарб масалалари юзасидан хам фикр алмашдилар.
Мулокот сунгида Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимухамедовни юбилейи билан яна бир бор самимий табриклаб, сихат-саломатлик, бахт-саодат, давлат рахбаридек масъулиятли фаолиятида янги-янги муваффакиятлар, кардош Туркманистон халкига тинчлик ва фаровонлик тилади.
Комментарии 0