Шавкат мирзиев krantas заводига ташриф буюрди — узбекистон
Шавкат мирзиёев krantas заводига ташриф буюрди — узбекистон
Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Мирзо Улугбек туманидаги «Krantas Group» заводига ташриф буюриб, курилиш учун махсус техника ишлаб чикарувчи корхоналар фаолияти билан танишди, деб хабар килди УзА.
2008 йилда Тошкент тажриба экспериментал механика заводи негизида ташкил этилган «Krantas» ва «Кранлар ва махсус техника» корхоналарида 60 турдан зиёд махсус техника, жумладан, автокранлар, кран манипуляторлари, ёнилги ва кислота ташувчи автоцистерналар, коммунал техника, самосваллар, автоустахоналар, автогидрокутаргичлар ишлаб чикарилмокда. Импорт урнини босувчи, экспортбоп ушбу техника воситалари мамлакатимиз иктисодиёт тармокларига етказиб берилмокда.
Корхоналарда 2017?2018 йилларда юк кутариш куввати 100 тонна булган автокранлар ва куп каватли уй-жойлар курилишига мулжалланган 8 тонналик минорали кранлар ишлаб чикариш лойихалаштирилган. Мамлакатда тадбиркорлик сохасига каратилаётган алохида эътибордан самарали фойдаланиб, жорий йилда корхонанинг экспорт хажмини 5 миллион долларга етказиш, Козогистон, Тожикистон, Туркманистон, Афгонистон каби давлатларга махсулот экспорт килиш режалаштирилган.
Президент корхонада ишлаб чикарилаётган махсус техника воситалари ва ишлаб чикариш жараёнини куздан кечирди. Бу каби корхоналар мамлакат саноати ривожланишининг асосий омилларидан бири эканини таъкидлади.
Корхонада ишлаб чикарилаётган махсус техника турларини махаллийлаштиришни кенгайтириш, келгуси беш йилга мулжалланган давлат дастурини кайта куриб чикиб, махсус техника импортини камайтириш, шу каби корхоналарда махаллийлаштирилган махсус техникалар харидини купайтириш юзасидан мутасадди рахбарларга тегишли топшириклар берилди.
Сохага ихтисослашган олий таълим муассасаларида кран ва махсус техникалар ишлаб чикариш буйича йилига 20?25 мутахассис тайёрловчи факультетлар очиш ва ёшларни укитиш зарурлиги кайд этилди.
Комментарии 0