Шерзод хакимов галабалар вакти келди — узбекистон
Шерзод хакимов: галабалар вакти келди — узбекистон
“Нефтчи” жамоасининг Узбекистон Кубогида муваффакиятли одимлашида жамоа сардори Шерзод Хакимов томонидан киритилган голлар мухим ахамият касб этмокда. Айнан “Навбахор” тусигидан утиш жараёнида Шерзоднинг Фаргона ва Наманганда урган голлари икки уйин натижасига кура чорак финал чиптасини “Нефтчи”га такдим этди. Айни пайтда “Динамо” жамоасига карши беллашувга хозирлик кураётган Шерзод Хакимов “Нефтчи” расмий сайти учун интервью бериб утди.
«Жамоамиз янги бош мураббий Вадим Абрамов кул остида кейинги уйинга жиддий хозирлик курмокда. Вадим Карленовични кандай савиядаги мураббий эканлигини барча яхши билади. Ушбу мутахассис билан юкори натижалар сари олга бормокчимиз. Бу борада мухлисларнинг далдаси мухим ахамият касб этади. Кубок доирасида кейинги боскичга чикдик ва бу борадаги имкониятларимиз ёмон эмас. Насиб килса, нафакат чемпионат, балки кубок уйинларида хам яхши натижалар кайд этишни ният килганмиз. Мен хар бир уйинда ракиб дарвозасини ишгол этиш учун майдонга чикаман. Бу — менинг вазифам. “Динамо”га карши уйин якинлашмокда. Ушбу ракобатда бизни факат муваффакият кониктиради. Бу оркали “Нефтчи”нинг жонкуяр мухлисларини хурсанд этишни истаймиз. Галабалар вакти келди», – деди Хакимов.
Комментарии 0