Supermokh cup 2016 1-кун бундкорчиларда галаба ва маглубият — узбекистон

Supermokh cup 2016. 1-кун. бунёдкорчиларда галаба ва маглубият — узбекистон
Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шахрида “Supermokh Cup 2016” турнири старт олди.
2002 ва 2004 йилларда тугилган футболчилар уртасида бошланган мусобаканинг илк кунида “Бунёдкор” тарбияланувчилари Малайзия клубларига карши туп тепишди.
Сергей Чигодаев ва Акмал Рискуллаев бошчилигидаги 2002 йилда тугилган футболчиларимиз “Селангор” жамоаси билан куч синашишиб, ракиб дарвозасига жавобсиз 3та туп киритишди. Голларга Жасур Жалолиддинов (2та) ва Собир Норбоев муаллифлик килишди.
Малайзиянинг “Теренггану” жамоаси билан беллашган “Бунёдкор-2004” вакиллари ракибга 1:2 хисобида имкониятни бой бериб куйишди. Аввалига Шахзодбек Акбаралиев ажойиб зарбаси билан гол уриб, “калдиргочлар”ни хисобда олдинга олиб чикканди. Бирок сунгги дакикаларда мезбонлар иккита туп киритиб, галабани илиб кетишди.
Комментарии 0