Сурхон ва андижон футболчилари жанжаллашди — узбекистон

Сурхон ва андижон футболчилари жанжаллашди — узбекистон
«Сурхон» (Термиз) ва «Андижон» (Андижон) профессионал клубларининг саккиз нафар уйинчиси Узбекистон биринчи лигаси 13-тури учрашуви жараёнидаги тажовузкор харакатлари учун кизил карточка олишди, деб хабар килди Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) матбуот хизмати.
4 июнь куни Термизда булиб утган ва 2:2 хисобида якунланган учрашувнинг туртинчи дакикасида муштлашув содир булди. Хар икки клубнинг турт нафардан футболчиси ва «Сурхон» шифокори майдондан четлатилди.
Узбекистон хаваскор ва ярим профессионал футбол клублари уртасида футбол буйича мусобакалар регламентини бузгани учун «Сурхон» ва «Андижон» жаримага тортилди.
Ходиса такрорланган такдирда янада катъий чоралар курилади, жамоаларнинг рахбарлик ва мураббийлик штаби лавозимларини эгаллаб турганларга нисбатан тегишли саволлар куйилди.
«Сурхон» таркибида Тимур Мамадалиев (9 учрашувга дисквалификация ва жарима), Санжар Шомуродов (мавсум охирига кадар дисквалификация ва жарима), Нажмиддин Нормуродов (5 учрашувга дисквалификация ва жарима), Акмал Абдурахмонов (2 учрашувга дисквалификация ва жарима) ва клуб шифокори Фахриддин Абдусаматовга (УФФ ва ПФЛ шафелиги остидаги мусобакаларга киритмаслик шартидан билан лавозимидан озод килиш) нисбатан тажовузкор хатти-харакати учун санкцияларкулланилди.
«Андижон» таркибида эса Иброхим Отахонов (4 учрашувга дисквалификация ва жарима), Фарход Бекмуродов (3 учрашувга дисквалификация ва жарима), Санжар Аскаралиев (4 учрашувга дисквалификация ва жарима) хамда Акбар Хужаевга (2 учрашувга дисквалификация ва жарима) жазо чоралари кулланилди.
Видео
Комментарии 0