Табиий монополиялар тугрисидаги конунига узгартиш ва кушимчалар киритиш хакида — узбекистон

«табиий монополиялар тугрисида»ги конунига узгартиш ва кушимчалар киритиш хакида — узбекистон
Конунчилик палатаси томонидан 2007 йил 17 октябрда кабул килинган
Сенат томонидан 2007 йил 30 ноябрда маъкулланган
1-модда. Узбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда кабул килинган «Табиий монополиялар тугрисида»ги 398-I-сонли Конунига (Узбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда кабул килинган 815-I-сонли Конуни билан тасдикланган тахририда) (Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 212-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда) куйидаги узгартиш ва кушимчалар киритилсин:
1) 4-модданинг биринчи кисми куйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тулдирилсин:
«транспорт терминаллари хизматлари»;
2) 10-модда:
куйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тулдирилсин:
«табиий монополиялар тармокларини таркибий жихатдан узгартириш дастурларини ишлаб чикади ва амалга оширади»;
учинчи—туккизинчи хатбошилари тегишинча туртинчи—унинчи хатбошилар деб хисоблансин;
3) 11-модданинг иккинчи кисми куйидаги тахрирда баён этилсин:
«Назорат вазифаларини амалга ошириш чогида монополияга карши орган томонидан олинган материаллар, шу жумладан табиий монополия субъектлари фаолиятини текшириш ва тахлил килишга доир материаллар, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар, давлат ва хужалик бошкаруви органлари, махаллий давлат хокимияти органларининг мурожаатлари хамда прокуратура органларининг такдимномалари табиий монополиялар тугрисидаги конун хужжатларини бузганлик тугрисидаги ишларни куриб чикиш учун асос булади»;
4) 14-модданинг биринчи кисми куйидаги тахрирда баён этилсин:
«Табиий монополиялар субъектлари куйидаги хукукларга эга:
реализация килинган товарлар хакини тулашни таъминламаётган истеъмолчиларга хизмат курсатишни конун хужжатларида белгиланган тартибда рад этиш;
табиий монополия шароитларида реализация килинадиган товарлар нархларини (тарифларини) ваколатли органни хабардор килган холда, барча истеъмолчилар учун бир вактнинг узида пасайтириш»;
5) 15-модданинг биринчи кисми куйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тулдирилсин:
«нархлар (тарифлар) ёки уларнинг энг юкори (энг паст) даражалари тасдикланаётганда хисобга олинадиган асосий воситаларни конун хужжатларида белгиланган тартибда танлов асосида харид килиш;
табиий монополия шароитларида товарлар ишлаб чикариш (реализация килиш) учун амалга ошириладиган тугридан-тугри харажатларнинг алохида-алохида хисобини юритиш».
2-модда. Ушбу Конун расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Конун «Халк сузи» газетасининг 2007 йил 8 декабрдаги 243 (4396)-сонида эълон килинган.
Узбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 7 декабрь,
УРК-120-сон
(Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2007 й., 50-51-сон, 499-модда)
Комментарии 0