Тошкент чимкент билан хамкорликни кенгайтирмокда — узбекистон
Тошкент чимкент билан хамкорликни кенгайтирмокда — узбекистон
12?13 май кунлари Чимкент шахрида (Жанубий-Козогистон вилояти) Тошкент ишлаб чикарувчиларининг биринчи кургазмаси булиб утди, деб хабар килди пойтахт хокимияти ахборот хизмати «Газета. uz»га.
Кургазмада Тошкент шахридаги 150 дан зиёд корхоналар иштирок этиб, 1000 зиёд турдаги электротехника, металлургия ва кимё, енгил саноат ва озик-овкат, мебель ва курилиш саноати, халк истеъмол моллари махсулотлари намойиш этилди.
Шунингдек кургазма ишида Жанубий-Козогистон вилоятининг 5000 нафардан зиёд тадбиркорлари катнашди. 18 млн. доллардан зиёд экспорт контрактлари ва шартномалари хамда келишув баённомалари имзоланди.
Ташриф жараёнида Чимкент ва Тошкент шахарлари хокимлари уртасида хамкорлик тугрисидаги меморандум имзоланди. Хужжат Жанубий-Козогистон вилояти билан Тошкент шахри уртасидаги хамкорликни янада ривожлантириш, савдо-иктисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошка сохалардаги алокаларни кучайтиришга каратилган.
Маданий дастур доирасида узбек санъаткорлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди хамда Тошкент шахри ошпазлари узбек миллий таомлари фестивалини уюштириб, чимкентликлар мехмон килинди.
Тошкент шахар хокимлиги томонидан худди шундай кургазмаларни Козогистоннинг Олмата, Киргизистоннинг Уш ва Туркманистоннинг Ашхобод шахарларида хам утказилиши режалаштирилди.
Комментарии 0