Тошкент метрополитени узбекистон темир йуллари таркибига киритилди — узбекистон
Тошкент метрополитени узбекистон темир йуллари таркибига киритилди — узбекистон
Тошкент метрополитени Узбекистон темир йуллари акционерлик жамияти ташкилий тузилмасидан жой олди. 28 октябрь куни кабул килинган Узбекистон Вазирлар Махкамаси карорида (PDF) ушбу узгариш кузда тутилган. Узбекистон темир йулларининг янгиланган ташкилий тузилмасида метрополитен бошлигиАЖ раиси уринбосари этиб белгиланган. Аввалрок эса Тошкент метрополитени пойтахт йуловчи транспортларини бошкарувчи Тошшахартрансхизмат компанияси таркибига киритилган эди. Айни пайтда Узбекистон темир йуллари томонидан Чилонзор йуналишининг Олмазор бекатидан Сергели туманига элтувчи ерусти метроси курилиши бошлаб юборилган. Шунингдек, Юнусобод тармоги курилишини якунига етказиш буйича хам ишлар давом эттирилмокда. Сергели тармогининг узунлигини 7,1км булиб, олтита бекатга эга булади (курилиш турт йил давом этади). Юнусобод тармогида эса Шахристон бекатидан Туркистон станциясигача булган 2,7 километрлик ораликда яна бир бекат жойлашади (лойиханинг качон якунига етказилиши хозирча маълум эмас). Тошкент метроси 1977 йилда Марказий Осиёда биринчи булиб ишга туширилган. Унинг узунлигини 12,2 километрни ташкил этиб, станциялар сони 9 таэди (хозирги Чилонзор тармоги). 2001 йил сентябрда олтита бекатга эга учинчи йуналиш — 7,6км узунликдаги Юнусобод йули фойдаланишга топширилди. Айни пайтда фаолият курсатиб келаётган учтармокнинг умумий узунлиги 36,2км булиб, уларда 29 бекат жой олган.
Комментарии 0