Тошкент ва самаркандда ислом каримов хайкали урнатилади — узбекистон

Тошкент ва самаркандда ислом каримов хайкали урнатилади — узбекистон

Узбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов хайкали нафакат Тошкент , балки Самаркандда хам урнатилади. «Газета. uz»нинг шу хакдаги маълумоти Бадиий академия томонидан тасдикланди.
Академия сайтига жойлаштирилган хабарда келтирилишича, хайкал Самарканддаги Тошкент кучаси буйлаб жойлашган хиёбонда, Регистон майдонидан унг томонга урнатилади. Пойтахтнинг кайси кисмидан хайкал учун жой ажратилиши эса хозирча маълум эмас.
Манбаларимизнинг маълумотларига кура, биринчи Президент хайкали Узбекистоннинг бошка шахарларида хам урнатилиши мумкин.
Айни пайтда Ислом Каримов хайкали лойихаси буйича халкаро бадиий танлов давом этмокда. У дипломли хайкалтарош ва архитекторлар учун очик. Танлов ишлари 31 мартга кадар кабул килинади.
Кабул килиб олинган лойихалар Бадиий академия Марказий кургазмалари залига экспонат сифатида куйилади ва барча хохловчилар 10 апрелга кадар уларни томоша килишлари мумкин.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.