Тошкентда ислом цивилизацияси маркази ташкил этилади — узбекистон
Тошкентда ислом цивилизацияси маркази ташкил этилади — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Тошкентдаги Хазрати Имом (Хастимом) мажмуасида булиб, Ислом цивилизацияси маркази лойихаси билан танишди, хабар берди УзА.
Ушбу марказ давлат рахбарининг 23 июндаги Вазирлар Махкамаси хузурида Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тугрисидаги карори асосида ташкил этилмокда. Президент марказ номини Ислом цивилизацияси маркази, деб узгартириш таклифини билдирди.
Лойихага кура, марказда академия, кутубхона, архив ва кулёзмалар фонди ташкил этилиб, уларни бугунги Узбекистон заминидан етишиб чиккан буюк мутафаккирлар ва уламолар томонидан асос солинган илмий ва диний мактабларга доир мамлакатда ва чет элларда сакланаётган кадимий кулёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва хужжатлар, археологик топилмалар, осори-атикалар, шу йуналишдаги замонавий илмий-тадкикот ишлари, видео ва фото хужжатлар билан бойитиш, 300 уринли конференция зали барпо этиш кузда тутилган.
«Биз аждодларимиз билан доимо фахрланиб келганмиз, — деди давлат рахбари. — Шундай экан, узимиз хам уларга муносиб булишимиз керак. Ташкил этилаётган марказда хам бунинг учун барча шароитларни яратиш, етук олимларни жалб килиш лозим. Мазкур сохага оид адабиётларни жамлаш, чет элларда булса, юртимизга олиб келиш чораларини куриш зарур. Бундан ташкари, мамлакатимиздаги диний йуналишдаги туккизта урта махсус ва иккита олий таълим муассасаси хам марказ ихтиёрига утказилади. Бу ерда сабок берадиган укитувчилар билими ва савиясига алохида эътибор каратиш даркор».
«Бу марказ бизнинг ислом дини таргиботидаги юзимиз булади. Шундай экан, унинг ташки куриниши, бу ерда ишлатиладиган курилиш материалларига хам эътибор каратиш лозим. Одатдаги, кузимиз урганиб колган лойихалардан воз кечиб, янги шакл ва дизайн топишимиз керак», — деди Президент.
Марказ курилиши муносабати билан бошка жойга кучириладиган ахоли учун янги замонавий уй-жойлар барпо этиляпти.
Комментарии 0