Тошшахартрансхизмат рахбарияти узгарди — узбекистон
Тошшахартрансхизмат рахбарияти узгарди — узбекистон
Отабек Содиков «Тошшахартрансхизмат» компанияси рахбари лавозимини тарк этди, деб хабар килинди «Газета. uz»га компаниядан.
У эндиликда пойтахт хокими уринбосари хам эмас. Мавжуд маълумотларга кура, «Тошшахартрансхизмат» рахбари билан мувофик келувчи хоким уринбосари лавозими бекор килинди.
Хокимнинг 12 майдаги карори билан компания бошкаруви раиси уринбосари ва бош мухандиси лавозимида фаолият курсатиб келган Мирхосил Холматов «Тошшахартрансхизмат» бошкаруви раиси вазифасини вактинча бажарувчи этиб тайинланди.
Компания сайтидаги маълумотга кура, 13 ва 14 май кунлари унинг рахбарлиги остида «Тошшахартрансхизмат» тузилмасидаги барча автобус парклари рахбарлари ва корхоналар масъул ишчилари иштирокида кенгайтирилган йигилиш булиб утган.
Мирхосил Холматов (1975 йилда тугилган) 2014 йилдан буён «Тошшахартрансхизмат» раиси уринбосари ва бош мухандиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Тошкент темир йул транспорти мухандислари институти ва Президент хузуридаги Давлат ва жамият бошкаруви академияси битирувчиси.
Комментарии 0