Узбекистон польшалик сайхлар учун виза жаранларини соддалаштирди — узбекистон

Узбекистон польшалик сайёхлар учун виза жараёнларини соддалаштирди — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Узбекистонга сайёх сифатида келувчи Польша фукароларига виза бериш тартибларини соддалаштириш оркали ушбу мамлакатдан сайёхлар окимини купайтиришга каратилган карорини имзолади. Мазкур карор ушбу мамлакатдан сайёхлар окимини купайтириш максадида кабул килинди.
Хужжатга мувофик, 2018 йил 1 январдан Узбекистонга сайёх сифатида ташриф буюрувчи Польша фукароларига 30 кундан ортик булмаган муддатга бериладиган визалар хужжатлар кабул килинган кунни хисобга олмаганда икки кун ичида расмийлаштирилади. Бунда туристик ваучерлар ва Узбекистон сайёхлик ташкилотлари таклифномаларини такдим этиш тугрисидаги талаб бекор килинди.
ТИВ маълумотларига кура, айни пайтда Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Латвия, Малайзия, Таиланд, Франция, Чехия, Швейцария ва Япония фукаролари учун визаларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиблари жорий этилган. Ушбу мамлакатлар сайёхларига бир ойгача муддатга куп маротабалик, тадбиркорлик доиралари вакилларига эса бир йилгача (Малайзия учун олти ой) муддатга визалар такдим этилиб, бунда турваучер ёки Узбекистон юридик ва жисмоний шахсларининг ТИВга таклифнома билан мурожаат килиши талаб этилмайди. Визалар хужжатлар топширилган кун хисобга олинмаганда икки кун ичида расмийлаштирилади.
Комментарии 0