Узбекистон президенти киргизистонга келди — узбекистон

Узбекистон президенти киргизистонга келди — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафикаси билан Киргизистон Президенти Алмазбек Атамбоев таклифига биноан 5 сентябрь куни давлат ташрифи билан Бишкек шахрига келди, деб хабар килди УзА.
«Манас» халкаро аэропортида расмий кутиб олиш маросими булди. Давлат рахбарини Киргизистон Президенти Алмазбек Атамбоев кутиб олди. Икки давлат байроклари билан безатилган аэропортда олий мартабали мехмон шарафига фахрий коровул саф тортди.
Узбекистон ва Киргизистон давлат мадхиялари янгради. Давлат рахбарлари фахрий коровул сафи олдидан утдилар.
Олий даражадаги музокараларда Узбекистон ва Киргизистон уртасида узаро муносабатларни ривожлантиришнинг асосий масалалари, сиёсий, савдо-иктисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошка сохалардаги хамкорликни янада кенгайтириш ва мустахкамлаш истикболлари, мамлакатларимизнинг чегараолди худудлари алокаларини фаоллаштириш, шунингдек, томонларни кизиктирган минтакавий ва халкаро муаммоларни мухокама килиниши кутилмокда.
Музокаралар якунлари буйича икки давлат рахбарларининг Кушма баёноти, Узбекистон-Киргизистон давлат чегараси хакидаги шартнома, мамлакатларимиз уртасида турли сохалардаги хамкорликни янада ривожлантиришга каратилган бошка катор хужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Комментарии 0