Узбекистон президенти покистон бош вазири билан учрашди — узбекистон

Узбекистон президенти покистон бош вазири билан учрашди — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шариф билан учрашди. Учрашувда асосий эътибор мамлакатлар уртасидаги хамкорликнинг бугунги холати ва уни янада ривожлантириш истикболлари, минтакавий хавфсизликни мустахкамлаш масалаларига каратилди, деб хабар килди УзА.
Узбекистон Покистоннинг ШХТга аъзо давлат сифатида кабул килинишини куллаб-кувватлаб, ташкилотга раислиги даврида бу масалага алохида эътибор каратди.
Мамлакатлар халкаро майдонда бир-бирини куллаб-кувватлаб келмокда. Узбекистон ва Покистон уртасидаги сиёсий, савдо-иктисодий, маданий-гуманитар ва бошка сохаларда давлатлараро, хукуматлараро ва идоралараро 50 га якин хужжат имзоланган. Узбекистонда Покистон билан хамкорликда ташкил этилган 55 корхона фаолият курсатмокда.
Узбекистон Покистонга пахта толаси, кунчилик хомашёси, транспорт ва туризм хизматларини экспорт килади. Покистон Узбекистонга дори воситалари, кимё ва кишлок хужалиги махсулотлари етказиб беради, транспорт хизмати курсатади.
Шавкат Мирзиёев Узбекистон Покистон билан куп киррали ва узаро манфаатли хамкорликни янада ривожлантириш тарафдори эканини кайд этди.
Покистон Бош вазири Навоз Шариф Покистон Узбекистон билан барча сохаларда хамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Комментарии 0