Узбекистон президенти халкаро мехнат ташкилоти бош директори кабул килди — узбекистон

Узбекистон президенти халкаро мехнат ташкилоти бош директори кабул килди — узбекистон
Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Тошкент халкаро аэропортида Узбекистонда ташриф билан булиб турган Халкаро мехнат ташкилоти бош директори Гай Райдер билан учрашув утказди. Бу хакда президент матбуот хизмати хабар бермокда.
Шавкат Мирзиёев узининг 100 йиллик фаолияти давомида жахонда ижтимоий адолатни илгари суриш ва мехнаткашлар хукукини таъминлашга хизмат килган Халкаро мехнат ташкилоти билан самарали хамкорликни Узбекистон юксак кадрлашини алохида таъкидлади.
Узбекистон 1992 йилдан буён Халкаро мехнат ташкилотининг тула хукукли аъзосидир. Бугунги кунга кадар ташкилотнинг 14 конвенцияси, жумладан, 8 асосий конвенцияси ратификация килинган. 2017 йилдан бошлаб 2020 йилгача булган даврга мулжалланган «Муносиб мехнат буйича мамлакат дастури» амалга оширилмокда.
Ушбу дастур доирасида Узбекистон мехнат конунчилигини такомиллаштириш, фукароларнинг мехнат хукукларидан хабардорлигини, хукукий маданиятини ошириш буйича тадбирлар олиб борилмокда, мехнат конунчилигини бузиш холатлари юзасидан тезкор чора куришга каратилган мулокот механизми йулга куйилмокда.
Жорий йилда Узбекистонда Халкаро мехнат ташкилотининг миллий координатори офиси очилди.
Учрашувда ХМТ билан барча масалалар, жумладан, янги йуналишлар юзасидан конструктив мулокотни давом эттириш ва шериклик муносабатларини кенгайтиришга икки томон хам тайёр экани таъкидланди.
Гай Райдер Узбекистон рахбарига самимий кабул учун миннатдорлик билдириб, Узбекистонда янги боскичда амалга оширилаётган ижтимоий-иктисодий сиёсатни юксак бахолади.
БМТ Баркарор тараккиёт максадларига хамоханг амалга оширилаётган 2017?2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегияси алохида кайд этилди.
Мехмон Узбекистон мехнат конунчилиги нормалари халкаро стандартлар билан уйгунлаштирилаётгани, Узбекистон ратификация килган ХМТ конвенцияларини 2018?2020 йилларда амалга ошириш буйича «йул харитаси» кабул килинганига юксак бахо берди.
Тошкентда «Баркарор тараккиёт максадлари доирасида муносиб бандликни таъминлаш: халкаро амалиёт ва Узбекистон тажрибаси» халкаро конференцияси муваффакиятли утказилгани самарали хамкорликдан далолат беради.
Учрашувда шерикликни янада кенгайтириш мулокотни фаоллаштириш учун мустахкам замин яратишига, Узбекистонда Бандлик миллий стратегиясини ишлаб чикишда ХМТ тажрибасидан самарали фойдаланишга хизмат килишига ишонч билдирилди.
Ташкилот билан узок муддатли хамкорлик буйича «йул харитаси»ни ишлаб чикиш ва кабул килиш, Узбекистон томонидан ХМТ конвенцияларини ратификациядан утказиш ишларини давом эттириш, мехнат муносабатлари сохасида мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, касаба уюшмалари ва Иш берувчилар конфедерацияси фаолиятини куллаб-кувватлаш тугрисида келишувларга эришилди.
Комментарии 0