Узбекистон u22 термаси устози жасур абдураимов пахтакорни вактинча бошкарадиган булди — узбекистон

Узбекистон u22 термаси устози жасур абдураимов пахтакорни вактинча бошкарадиган булди — узбекистон
Жасур Абдураимов «Пахтакор» футбол клубида бош мураббий вазифасини бошкарувчи булиб ишлайди. Бу хакда клуб матбуот хизмати хабар берди.
26 апрель куни Тошкент шахар хокими «Пахтакор»нинг янги рахбариятини расман таништирганди. Уша куннинг узидаёк рахбарият футболчи ва мураббийлар билан йигилиш утказган. Вице-президент Бобур Шодиев бунда клубнинг якин келажакдаги режалари борасида фикр билдирган.
Бош директор Умид Ахмаджоновнинг кушимча килишича, футболчи ва мураббийлар билан мулокотлар энди доимий булади.
Йигилишда Жасур Абдураимов «Пахтакор» клубининг янги мураббийи сифатида таништирилди. Бунда мутахассис уз лавозимида вактинчалик ишлаши айтиб утилган, бирок бу канча вактни уз ичига олишига ойдинлик киритилмаган.
Маълумот учун, 6 апрель куни Равшан Хайдаров «Пахтакор»нинг янги бош мураббийи сифатида таништирилганди. «Шуртан» (0:3) ва «Локомотив» (1:2) клубларига карши маглубиятлардан кейин Равшан Акмаловичга чикиш эшиклари курсатиб куйилган.
Жасур Абдураимов эса бунга кадар Узбекистон U22 терма жамоасига устозлик килаётганди. У бир вактнинг узида икки вазифани бажарадими ёки амалдаги иш жойидан ариза ёздими — аниклик киритилмаган.
Комментарии 0