Узбекистон ва siemens энергетика саноат хамда танспорт сохаларида хамкорлик килади — узбекистон

Узбекистон ва siemens энергетика, саноат хамда танспорт сохаларида хамкорлик килади — узбекистон
Инвестициялар буйича давлат кумитаси раиси Азим Ахмадхужаев ва Siemens компаниясининг Узбекистондаги директори Искандар Буронов 24 июль куни Берлиндаги Германия-Узбекистон бизнес-форуми доирасида узаро тушуниш тугрисидаги меморандумни имзолади. Бу хакда Siemens махаллий ваколатхонасидан «Газета. uz»га хабар килинди.
Томонлар энергетика, саноат, транспорт инфратузилмаларини модернизация килиш, автоматлаштириш ва хавфсиз бинолар, шунингдек ишлаб чикариш сохаларида ракамлаштириш каби йуналишларда стратегик хамкорликни йулга куйишни режалаштирмокда.
Хужжатда Узбекистонда инновацион технологияларга ургу каратган холда энергетикани ривожлантиришга тайёргарлик куриш кузда тутилган. Узбекистон корхоналарида «ракамли ишлаб чикариш» технологияларини жорий этиш имкониятлари урганилади.
Инновацион ечимларни темир йул транспорти сохасига хам жорий этиш кузда тутилган. Сортировка станцияларини ташкил этиш, темир йул инфратузилмаларини электрлаштириш ва автоматлаштириш буйича лойихаларни ишлаб чикиш белгиланган.
Комментарии 0