Узбекистон ва туркманистон стратегик шерикчилик тугрисидаги шартномани имзолади — узбекистон

Узбекистон ва туркманистон стратегик шерикчилик тугрисидаги шартномани имзолади — узбекистон
Узбекистон ва Туркманистон Президентлари Шавкат Мирзиёев хамда Гурбангули Бердимухамедов душанба куни Ашхободда булиб утган музокаралар якунлари буйича икк мамлакат уртасида стратегик шериклик тугрисидаги шартномани имзолади. Бу хакда УзА хабар килди.
Тегишли вазирлик ва идоралар уртасида 2018-2020 йилларда иктисодий хамкорлик тугрисидаги шартнома, темир йул транспорти сохасидаги хамкорликни янада ривожлантиришга оид меморандум, 2017-2019 йилларга мулжалланган маданий-гуманитар хамкорлик дастури, 2017-2018 йилларда ташки ишлар вазирликлари уртасидаги хамкорлик дастури, Узбекистондан Туркманистонга кишлок хужалиги техникалари ва кимё махсулотлари етказиб бериш тугрисидаги шартномалар имзоланди.
Бундан ташкари, Хоразм вилояти билан Дашовуз вилояти, Бухоро вилояти билан Лебап вилояти хокимликлари уртасида савдо-иктисодий ва маданий-гуманитар сохалардаги хамкорлик тугрисида битимлар имзоланди.
Угузхон саройида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимухамедовнинг яккама-якка музокараси булди. Унда мамлакатлар уртасидаги хамкорликнинг бугунги холати ва уни янада ривожлантириш истикболлари, томонларни кизиктирган долзарб минтакавий ва халкаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Президентлар мулокотни икки мамлакат расмий делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокарасида давом эттирдилар. Унда савдо-иктисодиёт, нефть-кимё, транспорт коммуникациялари, кишлок хужалиги, маданият, туризм ва бошка сохалардаги хамкорликни янада ривожлантириш масалаларига эътибор каратилди. Савдо-иктисодий алокаларни диверсификация килиш, экспорт-импорт номенклатурасини кенгайтириш, товар айирбошлаш хажмини купайтириш масалалари мухокама килинди.
Комментарии 0