Узбекистон ва жазоир тивлари хамкорлик килади — узбекистон

Узбекистон ва жазоир тивлари хамкорлик килади — узбекистон
20 октябрь куни Узбекистон Ташки ишлар вазирлигида Ислом хамкорлик ташкилоти Ташки ишлар вазирлари кенгашининг 43 сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шахрига келган Жазоир Халк Демократик Республикаси Ташки ишлар вазирлигининг Бош котиби Хасан Рабехи билан учрашув булиб утди. Бу хакда ТИВ матбуот хизмати хабар килди.
Хасан Рабехи ИХТ ТИВК 43 сессиясининг самарали якунлангани билан Узбекистон томонини табриклади ва ташкилотга аъзо давлатлар учун мухим булган Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик йули шиори остидаги раисликни муваффакиятли утказишни тилади.
Сухбат чогида икки ва куп томонлама шакллардаги хамкорликнинг долзарб масалалари мухокама килинди.
Мулокот давомида муносабатларни сиёсий, савдо-иктисодий, маданий-гуманитар ва бошка сохаларда изчил ривожлантиришдан икки томон хам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди, зеро Узбекистон-Жазоир алокаларининг мустахкам шартномавий-хукукий асосини яратиш ва турли даражалардаги алокаларни фаоллаштириш узаро хамкорликнинг мухим боскичи сифатида хизмат килади.
ТИВдаги учрашув якунларига кура Узбекистон Ташки ишлар вазирлиги билан Жазоир Халк Демократик Республикаси Ташки ишлар вазирлиги уртасида хамкорлик ва маслахатлашувлар тугрисида Протокол имзоланди.
Комментарии 0