Узбекистон харбий хизматчилари халкаро армия уйинлари танловида учинчи уринни кулга киритди фото — узбек

Узбекистон харбий хизматчилари халкаро армия уйинлари танловида учинчи уринни кулга киритди фото — узбек

Узбекистон харбий хизматчилари халкаро армия уйинлари танловида учинчи уринни кулга киритди (+фото) — узбекистон

Узбекистон харбий мухандислари Россия, Беларусь, Озарбайжон, Козогистон ва Хитойнинг 22 та полигонида булиб утаётган Халкаро армия уйинлари доирасида «Хавфсиз маршрут» танловида учинчи уринни кулга киритди. Унда 28 давлатдан харбий хизматчилар иштирок этмокда, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Газета. uz»га.
Россиянинг Тюмен вилоятида жойлашган полигонда Узбекистон харбий мухандислари номидан катта лейтенант, лейтенант, сержант, кичик сержант ва аскарлардан иборат жамоа танловда катнашди. 10 август куни танлов совриндорлари Тошкентдаги аэропортда тантанали равишда кутиб олинди.
Узбекистон харбий хизматчилари танкага карши миналарни кидириш ва йук килиш хамда бронотехникалар утиши учун хавфсиз йулак очиш буйича беллашди. Харбий мусобака шарт-шароитлари жанг холатига максимал якин булиши учун 6000 метрга якин беллашув йулагига 250 дан зиёд имитацион, сигнал ва портловчи-ёнувчи зарядлардан иборат электропортловчи тармок ёткизиб чикилди. Мусобака Су-24 фронт бомбардимончиси ва Ми-8 транспорт-жангари вертолётларининг шартли авиазарбалари шароитида бошланди.
Мухандис-сапёрлар булинмаси майдонга урнатилган укув ук-дориларни аниклаши ва йук килиши керак булди. Шундан сунг жамоалардан 20 метр узунликдаги огир механизациялашган куприкни урнатиш ва у оркали мухандислик тусик машиналари билан утишларни ташкил этиш талаб килинди.
Фото

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.