Узбекистон захиралари валюта ислохотини ишонч билан амалга оширишга имкон беради — жвж — узбекистон

Узбекистон захиралари валюта ислохотини ишонч билан амалга оширишга имкон беради — жвж — узбекистон
Жахон валюта жамгармасининг (ЖВЖ) Альберт Егер бошчилигидаги миссияси 17-24 июль кунлари иктисодиётни ривожлантириш ва расмий органлар ишлаб чиккан режаларни мухокама килиш учун Тошкентга ташриф буюрган эди.
«Миссия Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдикланган 2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегиясига асосан расмий органларнинг иктисодиётни ривожлантириш буйича комплекс режаларини ижобий кабул килди, — дейилади миссия баёнотида. — Мазкур режаларнинг уз вактида ва самарали амалга оширилиши иктисодиётнинг сифатли иш уринларини ташкил этиш ва баркарор ривожланишни таъминлашга булган салохиятини сезиларли даражада оширади».
«Миссия расмий органларнинг валюта тизимини ислох килиш буйича режаларини алохида тасдик билан кабул килди», — дея кайд этилади баёнотда.
ЖВЖ экспертлари фикрича, валюта курсларини бир хиллаштириш ва валюта ресурсларини бозор тамойиллари асосида таксимлаш учун имкониятлар яратиш Узбекистон Марказий банкига баркарорликни куллаб-кувватлаш ва инфляцияни самарали бошкаришга йуналтирилган пул-кредит сиёсатини олиб боришига замин яратади.
«Мазкур ислохот ташки ракобатбардошликни ошириш, тугридан-тугри хорижий инвестицияларни жалб килиш ва ички ресурсларни таксимлашни такомиллаштириш хисобига иш уринларини яратиш ва иктисодий ривожланишга хам хизмат килади. Узбекистоннинг катта микдордаги валюта захиралари мазкур ислохотни ишонч билан амалга оширишга имкон беради», — дейилади баёнотда.
ЖВЖ Узбекистон хукумати томонидан ишлаб чикилган ислохот режаларини куллаб-кувватлаш учун иктисодий сиёсат буйича тавсияларни такдим этиш ва кушимча техник кумак курсатишга тайёр.
«Ислохотларни пул массаси ва кредитлар хажмининг тез суръатларда усиши келтириб чикарадиган инфляцион босим остида амалга оширишга тугри келади. Бунда миссия якиндагина МБнинг пул-кредит сиёсатида талабчанликни кучайтиргани, жумладан кайта молиялаш ставкасини 9 фоиздан 14 фозга оширганини ижобий бахолайди», — дейилади ЖВЖ миссияси баёнотида.
ЖВЖ миссияси хукуматнинг иктисодий статистика сифати ва шаффофлигини ошириш буйича катъий харакатларини хам ижобий бахолади. 2018 йилдан бошлаб инфляция суръатларини улчаш учун янги истеъмол нархлари индексидан фойдаланиш мазкур мухим статистик курсаткич сифатини оширишга ёрдам беради, деб хисоблайди ЖВЖ.
Миссия Узбекистоннинг ЖВЖ кенгайтирилган маълумотларни таркатиш буйича умумий тизимига (р-ОСРД) кушилиш режасини ижобий карши олди.
Комментарии 0