Узбекистонда сисий бошпана бериш тартиблари тасдикланди — узбекистон

Узбекистонда сисий бошпана бериш тартиблари тасдикланди — узбекистон

Узбекистонда сиёсий бошпана бериш тартиблари тасдикланди — узбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев 29 майдаги карори билан Узбекистонда сиёсий бошпана бериш тартиби тугрисидаги низомни тасдиклади. Хужжат матни давлат рахбари сайтида эълон килинди.
Низомда кайд этилишича, сиёсий бошпана чет эл фукаролари ва фукаролиги булмаган шахсларга Узбекистон миллий манфаатларини инобатга олган холда, халкаро хукукнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларига асосан, Конституция, конунлар ва бошка норматив-хукукий хужжатларга мувофик берилади.
Сиёсий бошпана узининг фукаролиги буйича мансуб давлатда ёки доимий яшаш жойида ижтимоий-сиёсий фаолияти, диний эътикоди, иркий ёки миллий мансублиги учун таъкиб килинаётган ёки таъкиб килишнинг жабрланувчиси булишига реал тахдиддан, шунингдек халкаро хукук нормаларида назарда тутилган инсон хукуклари бузилишининг бошка холатларидан бошпана ва химоя излаётган шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига берилади.
Сиёсий бошпана берилган шахс ва унинг оила аъзолари Узбекистон худудида мамлакатнинг конун хужжатлари ва халкаро шартномаларида белгиланган республикада доимий яшаётган чет эл фукаролари ва фукаролиги булмаган шахсларнинг хукук ва эркинликлардан фойдаланади хамда мажбуриятларга эга булади.
Агар шахс: Узбекистонда жиноят деб тан олинадиган харакат (харакатсизлик) учун такиб килинаётган булса ёки БМТнинг асосий максад ва принципларига зид харакатлар содир этишда айбдор булса; айбланувчи сифатида ишда иштирок этишга жалб килинган ёки унга нисбатан конуний кучга кирган ва Узбекистонда ижро этилиши лозим булган суднинг айблов хукми мавжуд булса; таъкиб килиниш хавфи булмаган учинчи давлатдан келган булса; у таъкиб килинмаётган учинчи давлатнинг фукаролигига эга булса; била туриб ёлгон маълумотлар берган булса; иктисодий, экологик ёки ижтимоий сабабларга кура, шунингдек табиий ва техноген хусусиятдаги фавкулодда вазиятлар муносабати билан фукаролиги буйича мансуб давлатга ёки доимий яшайдиган давлатига кайтиш имкониятига эга булмаса ёки кайтишни хохламаса Узбекистонда сиёсий бошпана берилмайди.
Сиёсий бошпана Президент фармони билан такдим этилиб, давлат рахбари фармони билан бекор килинади. Мурожаатномани куриб чикишнинг энг узок муддати — бир йил.
Фармонга мувофик, Узбекистонда сиёсий бошпана такдим этиш буйича мурожаат килган чет эл фукаролари ва фукаролиги булмаган шахсларнинг биометрик маълумотлар базаси шакллантирилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.