Узбекистоннинг душанбедаги биринчи кургазмасида 50 млн долларлик шартномалар имзоланди — узбекистон

Узбекистоннинг душанбедаги биринчи кургазмасида 50 млн долларлик шартномалар имзоланди — узбекистон

Узбекистоннинг душанбедаги биринчи кургазмасида 50 млн долларлик шартномалар имзоланди — узбекистон

25 йил ичида илк бор ташкил этилган Узбекистоннинг Душанбедаги (Тожикистон) миллий махсулотлар кургазмаси катта муваффакиятлар билан якунланди. Кургазма ва бизнес-форум натижаларига кура умумий киймати 50 млн доллардан зиёд булган меморандум, келишув ва шартномалар имзоланди. Турт кун давомида (17?20 апрель) кургазмага 20 минг нафакардан зиёд киши ташриф буюрди.
УзА хабарига кура, кургазмада Узбекистоннинг 160 дан зиёд компанияси 1 минг 500 турдаги махсулотларни намойиш этди. Душанбе шахридаги «Пойтахт — 90» савдо марказида электротехника, кабель, кимё ва нефть-кимё, фармацевтика, сантехника, тукимачилик, озик-овкат, чарм махсулотлари, курилиш материаллари ва бошка товарлар намойиш этилди.
Очик кургазма майдонида кишлок хужалиги ва транспорт техникаси, хусусан, енгил, юк ташувчи ва махсус автомобиллар, автобуслар, велосипед ва мотоцикллар, тракторлар, пахта териш машиналари ва турли ускуналар такдим этилди.
Кургазмага келганлар Узбекистон мустакиллик йилларида миллий саноатни ривожлантиришда улкан ютукларга эришганини таъкидлади.
Тадбир доирасида утказилган бизнес-форумда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 500 га якин вакили катнашди. Форумда сузга чиккан Тожикистон Республикаси Инвестициялар ва давлат мулкини бошкариш давлат кумитаси раиси Ф. Саттор ва бошкалар мамлакатларимиз пойтахтлари уртасида авиакатновларнинг йулга куйилгани мухим ахамиятга эга эканини, ушбу кургазма ва бизнес-форум узаро савдо-иктисодий хамкорликни янада ривожлантиришга хизмат килишини алохида таъкидлади.
Бизнес-форумда Тожикистон вакиллари кушма корхоналар ташкил килиш, савдо бозорларини кенгайтириш, кишлок хужалиги, гидроэнергетика, тог-кон, озик-овкат, тукимачилик ва фармацевтика саноати, транспорт, логистика, коммуникациялар, машинасозлик, курилиш, туризм ва бошка сохалардаги алокаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.
«Узагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чикарилаётган кишлок хужалиги техника воситалари намойиши «Тожикагролизинг» компанияси, фермер ва дехкон хужаликлари вакилларида кизикиш уйготди. Бунинг натижасида киймати 3 миллион АКШ долларига тенг битим ва шартномалар имзоланди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.